Ўзбекистон ТИВ Кобул масжидида содир этилган терактни қоралади

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Кобул масжидида содир этилган терактни қоралади. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Telegram

Унда айтилишича, Ўзбекистон 2022 йилнинг 17 август куни Кобулдаги масжидлардан бирида шом намози вақтида содир этилган портлаш оқибатида кўп сонли инсонлар ҳалок бўлгани ва жароҳатлангани ҳақидаги хабарни чуқур қайғу билан қабул қилган.

«Биз террорчилик ҳаракатини кескин қоралаймиз ва ушбу ваҳший ҳаракат ташкилотчилари ва айбдорларини аниқлаш учун барча чоралар кўрилишига умид билдирамиз», дейилади хабарда.

Ташыи ишлар вазирлиги, шунингдек, ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдириб, жароҳатланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилаган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Афғонистоннинг 3 шаҳрида содир этилган террорчилик ҳаракатлари бўйича позициясини билдирди. Вазирлик ахборот хизмати бу бўйича маълумот берганди. Маълум қилинишича, Кобул, Мозори-Шариф ва Қундуз шаҳарларида юз берган портлашларни Ўзбекистон ТИВ кескин қоралаган.

Аввалроқ Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги 4 август куни Озарбайжоннинг Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигидаги Элчихонасига ғаразли мақсадда уюштирилган ҳужумни қатъий қоралаганди. Шунингдек,

Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 2 трлн сўм ажратилади
Жамият13:31 | 28.9.22
Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 2 трлн сўм ажратилади
Россияликлар орасида Ўзбекистонда квартираларни ижарага олишга қизиқиш ортди
Жамият13:13 | 28.9.22
Россияликлар орасида Ўзбекистонда квартираларни ижарага олишга қизиқиш ортди
Бухорода ўзини поезд тагига ташлаган 38 ёшли аёл тўғрисида қўшимча маълумот берилди
Бухоро, Жамият12:48 | 28.9.22
Бухорода ўзини поезд тагига ташлаган 38 ёшли аёл тўғрисида қўшимча маълумот берилди
Эркинжон Турдимовдан Хушнудбек Худойбердиевгача: туризм фидойилари тақдирланди
Жамият12:31 | 28.9.22
Эркинжон Турдимовдан Хушнудбек Худойбердиевгача: туризм фидойилари тақдирланди
Ўзбекистонда 27,6 трлн сўмлик қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади
Жамият12:14 | 28.9.22
Ўзбекистонда 27,6 трлн сўмлик қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади
Ўзбекистон ва Қозоғистон товар айланмаси беш йилда 10 млрд долларга етказилади
Жамият11:49 | 28.9.22
Ўзбекистон ва Қозоғистон товар айланмаси беш йилда 10 млрд долларга етказилади