Ўзбекистонда болаларни оилаларга тарбияга олиш тартиби белгиланди

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Оилавий болалар уйлари тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда Telegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Низомга мувофиқ, оилавий болалар уйи туман (шаҳар) ҳокими қарори билан ташкил этилади. Болаларни оилавий тарбияга олиш истагида бўлганлар ҳокимликка ариза беради. Бунда никоҳдан ўтган, 35 ёшдан 60 ёшгача фуқаролар тутинган ота-она бўлиши мумкин.

Оилавий тарбиялаш учун туғилганидан бошлаб 18 ёшгача бўлган болалар берилади. 10 ёшга тўлган ва ундан юқори ёшдаги болаларни оилавий болалар уйига фақат уларнинг розилиги билан бериш мумкин.

Оилавий болалар уйига тарбиялаш учун 3 ёшдан камида 3 нафар, лекин кўпи билан 5 нафар бола берилади. Оилавий болалар уйидаги тарбияланувчиларнинг яшаш харажатлари Давлат бюджетидан қопланади.

Тутинган ота-оналарга ҳар бир тарбияланувчи боланинг яшаш харажатлари учун ҳар ойда 7 ёшгача болаларга БҲМнинг 5 баравари (1,5 миллион сўм), 8-18 ёшдагилар учун БҲМнинг 7 баравари (2,1 миллион сўм) миқдорида пул ажратилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғонадаги оилаларнинг бири 6 нафар чин етим болани, Наманганда эса оила меҳрибонлик уйининг 3 нафар тарбияланувчисини фарзандликка олгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Сенат раиси Ўзбекистонда бола асраб олишдаги муаммолар ҳақида гапирган.

Оиласи билан хайрлашаётган астронавт аёл, шаҳар ўртасидаги улкан мушук, автомобиль йўлига ўтириб олган намойишчи — бугун суратлари
Жамият23:52 | 6.10.22
Оиласи билан хайрлашаётган астронавт аёл, шаҳар ўртасидаги улкан мушук, автомобиль йўлига ўтириб олган намойишчи — бугун суратлари
«Uztelecom Starlink’дан кўра 4-5 баробар арзон ва тез интернетни исталган хонадонга олиб бориши мумкин» — Шерзод Шерматов
Жамият, Тошкент ш.23:13 | 6.10.22
«Uztelecom Starlink’дан кўра 4-5 баробар арзон ва тез интернетни исталган хонадонга олиб бориши мумкин» — Шерзод Шерматов
Россия Беларусга импорт ўрнини босиш учун 1,5 млрд доллар ажратди
Жаҳон22:51 | 6.10.22
Россия Беларусга импорт ўрнини босиш учун 1,5 млрд доллар ажратди
Қашқадарёда туман электр тармоқлари корхонаси ходими ток уриши оқибатида вафот этди
Жамият22:35 | 6.10.22
Қашқадарёда туман электр тармоқлари корхонаси ходими ток уриши оқибатида вафот этди
«Сафарбарликдан қочаётган россияликлар Европадан бошпана сўрашга ҳақли» — Meduza
Жаҳон22:04 | 6.10.22
«Сафарбарликдан қочаётган россияликлар Европадан бошпана сўрашга ҳақли» — Meduza
Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» дам олиш маскани қайта сотувга қўйилди
Жамият21:44 | 6.10.22
Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» дам олиш маскани қайта сотувга қўйилди