Ўзбекистонда фавқулодда вазиятларни эълон қилиш тартиби белгиланди

«Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонун Президент томонидан имзоланди. Бу ҳақда Telegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Қонунга кўра, фавқулодда вазиятлар рўй бериш манбаига қараб қуйидагиларга бўлинади:

  • табиий хусусиятли фавқулодда вазиятлар;
  • техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасидаги махсус ваколатли давлат бошқаруви органи ҳисобланади. Фуқароларга фавқулодда вазиятлар зоналарида ишлагани учун бепул тиббий хизмат, компенсациялар ва бошқа имтиёзлар берилади.

Прогноз қилинган ёки рўй берган фавқулодда вазиятнинг кўлами ва ҳолатига қараб муайян ҳудудда Фавқулодда вазиятлар давлат тизимининг қуйидаги режимлари ўрнатилади:

  • кундалик режим – муайян ҳудудда, объектда фавқулодда вазиятлар рўй бериши хавфи мавжуд бўлмаганда;
  • юқори тайёргарлик режими – фавқулодда вазиятлар рўй бериши хавфи мавжуд бўлганда;
  • фавқулодда вазият режими – фавқулодда вазиятлар рўй берганда;
  • ва фавқулодда вазиятлар даврида.

Фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилишга оид ахборотни яшириш, ўз вақтида тақдим этмаслик ёки била туриб ёлғон ахборот тақдим этиш тақиқланади. Давлат томонидан фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ҳолати, аҳолининг хавфсизлигини таъминлаш бўйича кўрилаётган чоралар, прогноз қилинаётган ёки рўй берган фавқулодда вазиятлар, улардан муҳофазаланиш усуллари тўғрисида ОАВ орқали аҳоли ўз вақтида ва ишончли хабардор қилиниши шарт.

Фавқулодда вазиятларни эълон қилиш:

  • маҳаллий миқёсдаги фавқулодда вазиятларда – ҳокимларнинг тегишли қарорлари;
  • республика миқёсидаги ва трансчегаравий фавқулодда вазиятларда – ҳукумат қарори билан амалга оширилади.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

Эслатиб ўтамиз, Сенат 2021 йилдаги йигирма биринчи ялпи мажлисида «Фавқулодда ҳолат тўғрисида»ги конституциявий қонунини маъқуллаган эди. Ушбу қонуннинг қабул қилиниши мамлакатда фавқулодда ҳолат содир бўлганда фуқаролар ҳуқуқи, эркинлиги ва қонуний манфаатларини ҳимоялашга хизмат қилади.

Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Жамият22:02 | 27.9.22
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Жамият21:39 | 27.9.22
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Жамият21:00 | 27.9.22
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Жамият20:54 | 27.9.22
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Жамият20:13 | 27.9.22
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Эрондаги намойишларда 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Жаҳон19:23 | 27.9.22
Эрондаги намойишларда 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди