Ўзбекистонда криптоактивлар соҳасини лицензиялаш низоми тасдиқланди

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг буйруғи билан «Криптоактивлар айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерлари фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисида»ги низоми тасдиқланди.

Фото: «Bugun.uz»

Ҳужжат билан

  • лицензия талаблари ва шартлари;
  • лицензия олиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар;
  • аризани кўриб чиқиш ва лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш тартиби;
  • лицензияни қайта расмийлаштириш тартиби;
  • лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ва лицензияни бекор қилиш тартиби;
  • лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилиш тартиби ва бошқалар белгиланмоқда.

Янгиланган лицензия талаблари ва шартларига мувофиқ лицензиялар фақат Ўзбекистон резидентлари юридик шахсларга берилади, крипто-биржалар устав жамғармасига (капитали), захирага қўйиладиган қисмига талаблар қисқартирилган, шунингдек, лицензия олиш учун талаб этиладиган ҳужжатлар рўйхати камайтирилган.

Шу билан бирга, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро стандартларининг (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўйича молиявий чоралар ишлаб чиқувчи гуруҳнинг тавсиялари) талабларига мувофиқ баъзи чекловлар белгиланган.

Хусусан, террористик фаолиятда ёки оммавий қирғин қуролларини тарқатишда иштирок этган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган ҳамда қатор жиноятларни содир этганлик учун судланганлиги олиб ташланмаган ёки ўталмаган шахслар томонидан лицензиатларни бошқаришга ва устав жамғармасида (капиталида) иштирок этишга йўл қўйилмайди.

Бундан ташқари, лицензиатларнининг устав жамғармасида (капиталида) оффшор ҳудудларда рўйхатдан ўтган компанияларнинг иштирок этиши тақиқланган.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёевнинг 27 апрель кунги фармонига асосан жисмоний шахслар учун криптовалюта майнинги тақиқланганди. Август ўрталарида эса Ўзбекистонда крипто-биржаларнинг блокланганига изоҳ берилган эди.

Қутқарув кемасида баскетбол ўйнаётган муҳожирлар, намойишларни бостираётган ҳарбийлар, карантиндаги шаҳар — бугун суратлари
Жаҳон23:34 | 24.9.22
Қутқарув кемасида баскетбол ўйнаётган муҳожирлар, намойишларни бостираётган ҳарбийлар, карантиндаги шаҳар — бугун суратлари
Тожикистон Бош прокуратураси қирғиз ҳарбийлари ва фуқароларига нисбатан жиноий иш қўзғатди
Жаҳон22:25 | 24.9.22
Тожикистон Бош прокуратураси қирғиз ҳарбийлари ва фуқароларига нисбатан жиноий иш қўзғатди
Бугун оқшоми. Украиналик хакерлар ҳужумига учраётган «Мир», 60 ёшида талаба бўлган маҳалла раиси, «сафарбарлик»ка қарши намойишлар
Жамият, Жаҳон21:00 | 24.9.22
Бугун оқшоми. Украиналик хакерлар ҳужумига учраётган «Мир», 60 ёшида талаба бўлган маҳалла раиси, «сафарбарлик»ка қарши намойишлар
Бухорода олти тонна пахтани яширин равишда олиб кетаётган шахслар ушланди
Жамият20:35 | 24.9.22
Бухорода олти тонна пахтани яширин равишда олиб кетаётган шахслар ушланди
Путин сафарбарлик юзасидан янги қонун имзолади
Жаҳон20:14 | 24.9.22
Путин сафарбарлик юзасидан янги қонун имзолади
Туркия БМТ Хавфсизлик кенгашининг вето қўйиш ҳуқуқини бекор қилиш таклифи билан чиқди
Жаҳон19:42 | 24.9.22
Туркия БМТ Хавфсизлик кенгашининг вето қўйиш ҳуқуқини бекор қилиш таклифи билан чиқди