Ўзбекистонда кучли магнит бўрони кузатилади

Ўзбекистонда 18 август куни тушь пайти магнит бўронининг G4 даражага эга 6 балли ўта фаол босқичи кузатилади. Бу Гидрометеорологик илмий таҳлиллар, об-ҳаво прогнозлари, тадқиқотлар, маърузалар каналида маълум қилинди.

Фото: «Bugun.uz»

18-19 август кунлари шимолий ярим шар, хусусан, Ўзбекистонда ҳам магнит бўронининг ўта фаол боқичи кузатилиши ҳақида маълум бўлганди. Кун давомида G3 ва G4 даражага эга 5-6 баллик магнит бўронлари бўлиши прогноз қилинмоқда.

Қайд этилишича, G4 даражалик магнит бўрони юқорироқ таъсир кучига эга бўлиб, 6 баллик магнит майдон геомагнит пўртана (шторм) кучига эга. Бу куч алоқа, электр тармоқлари, навигация тизими, сунъий йўлдошлар парвози, қувур ва трубалардаги индукция оқими, геологик қидирув ишлари ҳамда инсон саломатлигига таъсир кўрсатиши мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги магнит бўрони вақтида ҳимояланиш бўйича ўз тавсияларини берди.

Бугун магнит бўронидан сурункали хасталикларга чалинган, ўрта ва катта ёшли инсонлар, айниқса, юрак ишемик касаллиги билан оғриган ёки миокард инфаркт, инсультни бошдан ўтказган беморлар кўпроқ азият чекади. Чунки қуёш чақнашлари туфайли ҳосил бўлган магнит майдони гипертоникларда қон босими ошиши, гипотоникларда эса аксинча, қон босими пасайишига сабаб бўлади. Бундан ташқари, бош оғриғи, ҳолсизлик, қолаверса, турли аллергик реакциялар кузатилиши эҳтимоли мавжуд.

Шу боис бундай об-ҳаво шароитида сурункали касалликларга чалинганлар, кекса ёшли инсонлар ва ҳомиладор аёллардан қуйидаги тавсияларга амал қилиш сўралади:

  • магнит бўрони пайтида жисмоний фаоллик, жумладан, зўриқтирувчи ишлар ва машғулотларни чеклаш мақсадга мувофиқ;
  • овқатланиш рационига алоҳида эътибор қаратиш ва кўпроқ суюқлик ичиш лозим;
  • шўр таомлар истеъмолини чеклаш керак. Чунки туз организмда сув миқдорини камайтириб, қон босими ошишига сабаб бўлади;
  • серсув мева-сабзавотлар, калий ва C витаминига бой маҳсулотлар ҳам саломатлик учун жуда фойдали;
  • магнит бўрони кузатиладиган кунларда спиртли ичимликлардан бутунлай воз кечиш шарт;
  • юрак хуружи ва инсультни бошдан кечирганлар маълум муддат машина ҳайдамаганлари маъқул;
  • бундай шароитда саёҳат қилишни кечиктириб туриш ҳам фойдадан холи бўлмайди.

Аввалроқ Ерни яна магнит бўрони қоплаши тўғрисида хабар берилганди.

Ёнаётган баррикада, намойишга чиққан истеъфодаги ҳарбийлар, Таиланддаги ноодатий фестиваль — бугун суратлари
Жамият23:37 | 27.9.22
Ёнаётган баррикада, намойишга чиққан истеъфодаги ҳарбийлар, Таиланддаги ноодатий фестиваль — бугун суратлари
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Жамият22:02 | 27.9.22
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Жамият21:39 | 27.9.22
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Жамият21:00 | 27.9.22
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Жамият20:54 | 27.9.22
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Жамият20:13 | 27.9.22
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди