Ўзбекистонда ногиронлиги бўлган шахсларга пенсия тайинлашда имтиёз берилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси томонидан кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди. Бу ҳақда қуйи палата матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Қонунчилик палатаси матбуот хизмати

Йиғилишда депутатлар томонидан Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисидаги қонунига пенсия тайинлаш тартибини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритишга оид қонун лойиҳаси дастлабки тарзда кўриб чиқилган.

Таъкидланишича, мазкур қонун лойиҳаси «Ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.

Ҳужжатда «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги қонунига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш йўли билан 2023 йил 1 январдан бошлаб I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг пенсия тайинлангандан кейинги камида 1 йиллик меҳнат даври уларнинг ойлик даромадидан келиб чиқиб ҳар 2 йилда қайта ҳисобланиши ва пенсия миқдорига қўшиб борилиши назарда тутилмоқда.

Йиғилишда қонун лойиҳасига киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар имконияти чекланган минглаб фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, оғирини енгил қилиш, оилалар фаровонлигини оширишга хизмат қилиши қайд этилган.

Якунда қўмита аъзолари қонун лойиҳасини Қонунчилик палатасининг навбатдаги Кенгаш йиғилиши ва ялпи мажлисига биринчи ўқишда кўриб чиқиш мумкинлиги тўғрисидаги қарорни қабул қилган.

Аввалроқ Ўзбекистонда пенсияларни нақд пулда етказиб бериш хизматлари учун банкка 1 фоиз тўлаб берилиши ҳақида хабар берилганди. Пенсия жамғармаси ушбу тўлов бўйича батафсил тушунтириш берган. Шунингдек, пенсия тайинлашда яна бир қўшимча ҳужжат талаб этиш бекор қилинган эди.

Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Жамият18:32 | 1.10.22
Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Жамият17:45 | 1.10.22
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Азиз Абдуҳакимов Tourism EXPO Japan 2022 вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди
Жамият17:14 | 1.10.22
Азиз Абдуҳакимов Tourism EXPO Japan 2022 вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди
Тошкентда номаълум шахслар мушукнинг юнгини олиб, мўйловларини қирқиб ташлади
Жамият16:28 | 1.10.22
Тошкентда номаълум шахслар мушукнинг юнгини олиб, мўйловларини қирқиб ташлади
Ўзбекистон ТИВ Кобулдаги портлаш юзасидан баёнот берди
Жамият15:34 | 1.10.22
Ўзбекистон ТИВ Кобулдаги портлаш юзасидан баёнот берди
Россия АҚШнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашидаги резолюция лойиҳасига вето қўйди
Жаҳон15:31 | 1.10.22
Россия АҚШнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашидаги резолюция лойиҳасига вето қўйди