Ўзбекистонда Санитар тозалаш ишларини ташкил этиш республика маркази ташкил этилади

Президентнинг «Санитар тозалаш ишларини ташкил этиш ва аҳоли пунктларида тозаликни таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди, деб хабар беради «Norma».

Фото: «Bugun.uz»

Президентнинг 2022 йил 11 августдаги ПФ-189-сон фармонига мувофиқ санитар тозалаш хизматларини ташкил этиш марказлари негизида Санитар тозалаш ишларини ташкил этиш республика маркази ҳамда унинг Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўйича ҳудудий филиаллари ташкил этилади.

Марказнинг асосий вазифалари:

  • соҳага АКТни жорий этиш ва уларни ривожлантириш, абонентлар ҳамда тўловлар ҳисобининг ягона биллинг тизими, шу жумладан электрон тўлов тизимларини такомиллаштириш;
  • чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун мажбурий тўловларни ундиришда электрон тўлов тизимларидан фойдаланиш харажатларини марказлаштирилган ҳолда қоплаш;
  • аҳолини маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари билан тўлиқ қамраб олиш, маиший чиқиндиларни саралаш ва қайта ишлаш ҳажмини оширишга қаратилган ишларни изчил давом эттириш, соҳага замонавий инновацион технологияларни жорий этиш;
  • соҳага хусусий секторни кенг жалб қилиш, ДХШ битимларини амалга оширишда иштирок этиш, инвестиция лойиҳалари юзасидан лойиҳа таклифлари ва бизнес-режаларни ишлаб чиқиш ҳамда ижтимоий лойиҳаларни амалга ошириш ва бошқалар.

Марказ ва унинг ҳудудий филиаллари фаолияти қуйидаги манбалардан молиялаштирилади:

  • чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида ҳуқуқбузарликлар бўйича ундирилган жарималар ҳамда чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун ундирилган компенсация тўловларининг Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармасига ўтказиладиган миқдоридан қолган қисми;
  • давлат унитар корхоналари томонидан қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича жисмоний шахсларга кўрсатилган хизматлар учун ундирилган тўловлардан ажратмалар;
  • Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармаси маблағлари;
  • қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

Бунда қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун мажбурий тўловлар аҳоли томонидан тўлов ҳисобланган даврдан кейинги ойнинг ўнинчи санасига қадар Марказнинг махсус транзит банк ҳисобварақларига тўланади ва унинг махсус банк ҳисобварағида жамланади.

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланган:

  • Санитар тозалаш ишларини ташкил этиш республика маркази марказий аппаратининг тузилмаси;
  • Санитар тозалаш ишларини ташкил этиш республика маркази ҳудудий филиалларининг намунавий тузилмаси;

Манзилли дастурлар:

  • 2023-2024 йилларда қаттиқ маиший чиқинди полигонларини рекултивация қилиш бўйича;
  • 2023-2024 йилларда қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш шохобчаларини қуриш бўйича;
  • 2023-2024 йилларда қурилиш чиқинди полигонларини қуриш ва жиҳозлаш бўйича;
  • 2022-2023 йилларда ижтимоий соҳа объектларини чиқинди контейнерлари билан қўшимча жиҳозлаш бўйича.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 11 августдан кучга кирган.

Аввалроқ Ўзбекистонда бир йилда қанча маиший чиқинди ҳосил бўлиши маълум қилинган, шунингдек, Ўзбекистонда қаттиқ маиший чиқиндиларнинг қанчаси қайта ишланаётгани айтилганди.

Тошкентнинг қатор кўчаларида ҳаракат вақтинча чекланди
Янгиликлар11:28 | 30.11.22
Тошкентнинг қатор кўчаларида ҳаракат вақтинча чекланди
Тошкентда чақирув бўйича борган профилактика инспектори ўлдирилди
Янгиликлар11:04 | 30.11.22
Тошкентда чақирув бўйича борган профилактика инспектори ўлдирилди
Самарқандда Америкага Мексика орқали юборишни ваъда қилган йигит ушланди
Янгиликлар10:49 | 30.11.22
Самарқандда Америкага Мексика орқали юборишни ваъда қилган йигит ушланди
Камолиддин Раббимов Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон иттифоқини тузиш ҳақидаги гапларга муносабат билдирди
Янгиликлар10:32 | 30.11.22
Камолиддин Раббимов Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон иттифоқини тузиш ҳақидаги гапларга муносабат билдирди
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланиш ҳолати 140 кишидан ошди
Янгиликлар9:55 | 30.11.22
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланиш ҳолати 140 кишидан ошди
Зеленский Украинани қайта тиклашга қанча маблағ кераклигини маълум қилди
Янгиликлар9:40 | 30.11.22
Зеленский Украинани қайта тиклашга қанча маблағ кераклигини маълум қилди