Ўзбекистонда судьяга совға бериш мумкин эмаслиги тўғрисидаги низом ишлаб чиқилди

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида 17 август куни Судьялар олий кенгаши раҳбарияти ва мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. «Bugun.uz» мухбири кенгаш аъзоси Малика Қаландарова билан суд тизими ва судьяларнинг фаолияти ҳақида суҳбатлашди.

Фото: «Bugun.uz»

Мухбир дастлаб коррупциянинг олдини олиш ва судьяларнинг дахлсизлигини таъминлаш учун нима ишлар қилинаётган тўғрисида савол берган.

«2020 йил 7 декабрда Ўзбекистон Республикаси президентининг 6127-сонли фармони билан Судьялар олий кенгашида коррупцияни олдини олиш, дахлсизлигини таъминлаш инспекциясси ташкил этилди. Шу муносабат билан кенгаш томонидан ҳар йили чора тадбирлар ишлаб чиқиляпти.

Биринчи навбатда эътибор қаратиладиган масала бу уларнинг малакасини ошириш. Коррупциянинг олдини олиш учун нималар қилиш керак, унинг оқибати қандай ва кейингиси коррупция бўйича содир этилаётган жиноятлар ва уларни ҳал этиш. Судьялар олий мактабида алоҳида курс бор коррупцияни олдини олишга қаратилган.

Бундан ташқари, коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан меморандум имзоланган. Унинг доирасида тизимда унинг олдини олиш учун чора тадбирлар белгиланди. Масалан, биттасини айтаман, нафақат судьялар, уларнинг ёрдамчилари, суд аппарати ходимларининг ўртасида манфаатлар тўқнашуви содир бўлишининг олдини олиш.

Судьяга совға бериш мумкин эмаслиги ҳақида низом ишлаб чиқилди. Олий мажлисга коррупциявий элементлар мавжуд бўлган моддалар, «гача» деганлари бор ёки шундай нормалар борки судьяга ихтиёрийлик ваколатини беради. Масалан, судья хоҳласа, шундай қилиши мумкин, хоҳламаса йўқ. Mана шу нуқтайи назардан ҳам таклиф бериляпти», — дейди Қаландарова.

Шунингдек, мутахассис судьяликка номзодлар учун қўйиладиган талаблар ҳақида ҳам маълумот берди. Таъкидланишича, судьяликка номзод кўрсатиш учун олий юридик маълумотга эга бўлиш шарт. Бундан ташқари, 7 йиллик иш тажрибаси бўлиши ва 34 ёшга тўлган бўлиши шарт.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2022 йилнинг биринчи ярим йиллигида 41 нафар судя ваколати муддатидан олдин тугатилгани ҳақида хабар берилганди. Бундан ташқари, 227 нафар судя интизомий жавобгарликка тортилган.

Хоразмлик аёл турмуш ўртоғига бир буйрагини берди
Янгиликлар15:41 | 29.11.22
Хоразмлик аёл турмуш ўртоғига бир буйрагини берди
Жиззахда отхона укасига берилганидан норози эркак унга ўт қўйди
Янгиликлар15:19 | 29.11.22
Жиззахда отхона укасига берилганидан норози эркак унга ўт қўйди
Ўзбекистонликлар Қозоғистонда 30 кунгача рўйхатдан ўтмасдан қолишлари мумкин бўлади
Янгиликлар15:03 | 29.11.22
Ўзбекистонликлар Қозоғистонда 30 кунгача рўйхатдан ўтмасдан қолишлари мумкин бўлади
Тошкентда депутат маҳалла раисини сўкди — видео
Медиа, Янгиликлар14:32 | 29.11.22
Тошкентда депутат маҳалла раисини сўкди — видео
Эрон ҳукумати норозилик намойишларида қанча одам ҳалок бўлганини очиқлади
Янгиликлар14:08 | 29.11.22
Эрон ҳукумати норозилик намойишларида қанча одам ҳалок бўлганини очиқлади
Тошкентнинг аҳоли гавжум ҳудудларида 170 та «мини-поликлиника» иш бошлайди
Янгиликлар13:35 | 29.11.22
Тошкентнинг аҳоли гавжум ҳудудларида 170 та «мини-поликлиника» иш бошлайди