«Қарз учун қамаш — бу қайсидир маънода мантиқсизлик» — Сайфулло Зиёдуллаев

Тадбиркорлик — бу энг аввало таваккалчиликка асосланган узоқ ва машаққатли йўл. Бизнес бошлаётган ҳар бир шахс қўшилган қиймат яратишда, ўзини, яқинларини, шу билан бирга атрофидаги бошқа одамларни яхшироқ шароитга олиб чиқиш, пул ишлаб ишлаб топишининг ўзи бўлмайди. Бунинг учун кўп йўл босиб ўтишга тўғри келади. Бу йўлда ишбилармонлар турли қийинчиликларга дуч келади. Энг ёмон томони, бу йўлда ҳамма ҳам муваффақиятга эриша олмайди. Яхши ният билан қилинган таваккалчилик рўёбга чиқмаслиги, келишув ва шартномалар бажарилмай қолиши табиий ҳол.

Оддий қилиб тушунтирганда тадбиркор, ёки бизнес эгаси бошлаган иши ўхшамагани оқибатида инқирозга учрайди, қарзга ботади. Келишув бўйича имзоланган шартнома шартларини бажара олмай қолади. Бу таваккалчилик билан бошланган бизнеснинг салбий оқибатларидан бири саналади. Афсуски, бу каби ҳолатлардан ҳамма кафолатланмаган.

Ўзбекистон қонунчилигига кўра, бу каби ҳолатларда тадбиркорга белгиланган жазо унинг инқирози билангина чекланиб қолмайди. Яъни у шартнома шартларини бажармагани оқибатида озодликдан маҳрум этилишгача бўлган жазога маҳкум этилади. Қонунчиликдаги бу норма тадбиркорликни ривожлантириш, инвестицион муҳитни яратишга эътибор қаратаётган давлат учун мос келмайди ва анча эскирган тартиблардан бирига айланган.

Аслида, шартнома шартлари лозим даражада бажарилмаганда давлат манфаатлари эмас, балки кўпроқ хусусий манфаатлар бузилганлиги учун жиноий эмас, фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарлик чоралари қўлланилиши керак. Мажбуриятлар бажарилмаганлик учун жавобгарлик  қарздорнинг шахсига эмас, балки мол-мулкига нисбатан қаратилиши лозим. Яъни шахсни қамашдан давлатга фойда йўқ ва бу адолатсиз қарор бўлади. Ундан кўра қарзни ундириш чораларини кўриш керак. Таклиф этилаётган ушбу конституциявий норма асосида қонунчиликни такомиллаштириши натижасида кредит, маҳсулот етказиб бериш каби шартномани бажара олмаган фермер, тадбиркорга нисбатан жиноят иши қўзғатилмайди, балки иқтисодий судлар томонидан уларга зарарни қоплаш, неустойка тўлаш каби мажбурият юклатилади.

Айнан мана шу норма ўзгараётган Конституциянинг 25-моддасида акс этмоқда. Яъни, «Ҳеч ким шартномавий мажбуриятларни бажара олмаганлигига асосланиб жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин эмас».

Бугун иш бошлаб эртасига касодга учраган, олган қарзини тўлай олмасдан жазоланган чорасизлар сони кам эмас. Чунки ҳозирги тартиб шундай – ким ёпмаган қарзини тўламаган бўлса, жиноий жавобгарликка тортилмоқда. «Буни қамасак у олган пулларни ким қайтаради», деган саволга эса жавоб йўқ. Ёки ноқулай келган об-ҳаво, сувнинг вақтида берилмагани сабаб «план»ни бажара олмаган фермер билан ҳам худди шундай ҳолат.

Қарз учун қамаш – бу қайсидир маънода мантиқсизлик. Аслида жавобгарлик қарздорнинг шахсига эмас, унинг молк-мулкига қаратилиши керак.

Конституцияга киритилаётган янги тартиб рискка бораётган тадбиркор ёки бизнес эгасига кичик бўлсада кўмак вазифасини ўташига умид қилса бўлади. Ана шундагина Ўзбекистонда тадбиркорлик фаолиятини бошлаётганлар сони ўсади. Бу эса иқтисодиётнинг ривожланишига туртки бўлиб хизмат қилади.

Сайфулло Зиёдуллаев, эркин журналист

Ўзбекистонда илк бор робот-жарроҳ ёрдамида мураккаб амалиёт ўтказилди
Жамият, Тошкент ш.15:08 | 28.9.22
Ўзбекистонда илк бор робот-жарроҳ ёрдамида мураккаб амалиёт ўтказилди
«Залдан чиқиб кетинг ва гувоҳномани топширинг». Умурзоқов ҳокимларни қандай ишдан олгани аудиоси тарқалди
Жамият14:46 | 28.9.22
«Залдан чиқиб кетинг ва гувоҳномани топширинг». Умурзоқов ҳокимларни қандай ишдан олгани аудиоси тарқалди
Яккасарой туманидаги «Мовий гумбаз» ҳиёбонида қуриган дарахтлар кесиб ташланади
Жамият14:16 | 28.9.22
Яккасарой туманидаги «Мовий гумбаз» ҳиёбонида қуриган дарахтлар кесиб ташланади
Тошкентда сохта маълумотлар билан банкдан 2,5 млрд сўм кредит олганлар аниқланди
Жамият13:53 | 28.9.22
Тошкентда сохта маълумотлар билан банкдан 2,5 млрд сўм кредит олганлар аниқланди
Олий суд ноҳақ айбланган фуқаронинг ҳуқуқларини тиклаб берди
Жамият13:53 | 28.9.22
Олий суд ноҳақ айбланган фуқаронинг ҳуқуқларини тиклаб берди
Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 2 трлн сўм ажратилади
Жамият13:31 | 28.9.22
Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 2 трлн сўм ажратилади