Қримда ўзбекистонлик эркак ўлдириш билан қўрқитиб, аёлни зўрлашга уринди
Қримда Ўзбекистон фуқароси уйга ноқонуний кириш ва зўрлашга уринишда айбланиб судга тортилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Ҳодиса 2022 йил июнь ойида Севастополда содир бўлган. 38 ёшли Ўзбекистон фуқароси қурилиш объектида ишлаган, жабрланувчи эса қўшни уйда яшаган.
«11 июнь куни эрталаб, аёл ва унинг боласи яшаш хонасида ухлаб ётганида, эркак маст ҳолатда унинг уйига кириб келган. Эркак пичоқ билан қўрқитиб, уни зўрламоқчи бўлган. Аёлни кўрган болалар ва унинг уйида турган дугонаси уйғониб кетган.
Ўзбекистонлик эркак зудлик билан жиноят содир этганидан сўнг яширинишга уринганида Россия Ички ишлар вазирлигининг Севастополь шаҳри бўйича ходимлари томонидан қўлга олинган.
Ҳозирда эркак ҳибсда. У уйга ноқонуний кириш ва зўрлашга уриниш, қотиллик таҳдиди билан бирга айбланмоқда. Иш материаллари кўриб чиқиш, айблов хулосасини имзолаш учун судга юбориш мақсадида прокуратура органларига юборилган.
Аввалроқ Россияда ўзбекистонлик уч мигрант ўсмир қизни зўрлагани ва Россияда ўзбекистонлик йигит 14 ёшли қизнинг номусига теккани маълум қилинган.