Қуёшда 19 та чақнаш содир бўлади

Қуёшда 16 август куни юз берган турли даражадаги қатор чақнашлар магнит бўронлари кузатилишига олиб келади. Бу ҳақда «Daily Mail» хабар берди.

Фото: «Daily advent»

Чақнаш оқибатида коинотга миллиардлаб тонна плазма чиққан ва у Ерда кучли магнит бўронлари кузатилишига олиб келади. Мутахассислар 18 август куни плазма оқими Ерга етиб боришини ва геомагнит бўронга сабаб бўлишини айтган. Ўз навбатида, магнит бўронлари радиоалоқа ва GPS тизимларини ишдан чиқариши мумкин.

14 август куни Қуёшда плазма оқимига сабаб бўлган қатор чақнашлар бошланган, олимлар C9.3 синфидаги чақнашни қайд этган. Аммо 16 август куни АҚШ Океан ва атмосфера тадқиқотлари миллий бошқармаси олимлари AR3078 номли Қуёшда М5 тоифали чақнаш пайдо бўлганини айтган. Натижада, бир неча кун ичида қуёш зарраларининг иккинчи оқими Ерга йўл олган.

Йўлда иккинчи плазма оқими икки кун олдинги Қуёшдан чиққан зарраларни ютиб юборган. Натижада 18 август, пайшанба куни сайёрага миллиардлаб тонна плазмадан иборат янада кучлироқ оқим етиб боради. Сайёра билан тўқнашув натижасида Ерда G2 тоифали геомагнит бўрон пайдо бўлади, бу алоқа ва навигация тизимларининг ишлашига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Бундан ташқари 16 август куни олимлар Қуёшда яна 4 та M синфидаги чақнашлар ва 13 тагача C синфидаги чақнашлар кузатилганини айтган. Қуёш зарралари оқими яна Ерга юборилган. Шу сабабли 19 август куни G1 синфидаги магнит бўрони бўлиши кутилмоқда.

Магнит бўрони инсон организмига қандай таъсир қилиши мумкин?

Мутахассисларнинг фикрига кўра, магнит бўронлари, ҳатто ўрта кучга эга бўлса ҳам, инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатади. Магнит бўронининг салбий таъсирининг энг кенг тарқалган кўринишлари қуйидагилар:

  • бош айланиши ва бош оғриғи;
  • уйқу бузилиши;
  • диққатни жамлаш билан боғлиқ муаммолар;
  • қон босимнинг бузилиши;
  • сурункали касалликларнинг кучайиши;
  • тана оғриғи, шунингдек, бўғимлардаги оғриқлар;
  • иштаҳа бузилиши ва кўнгил айниши;
  • ҳолсизлик ҳисси.

Қандай тавсия берилади?

Бундай об-ҳаво шароитида сурункали касалликларга чалинганлар, кекса ёшли инсонлар ва ҳомиладор аёллардан қуйидаги тавсияларга амал қилиш сўралади:

  • магнит бўрони пайтида жисмоний фаоллик, жумладан, зўриқтирувчи ишлар ва машғулотларни чеклаш мақсадга мувофиқ;
  • овқатланиш рационига алоҳида эътибор қаратиш ва кўпроқ суюқлик ичиш лозим;
  • шўр таомлар истеъмолини чеклаш керак. Чунки туз организмда сув миқдорини камайтириб, қон босими ошишига сабаб бўлади;
  • серсув мева-сабзавотлар, калий ва C витаминига бой маҳсулотлар ҳам саломатлик учун жуда фойдали;
  • магнит бўрони кузатиладиган кунларда спиртли ичимликлардан бутунлай воз кечиш шарт;
  • юрак хуружи ва инсультни бошдан кечирганлар маълум муддат машина ҳайдамаганлари маъқул;
  • бундай шароитда саёҳат қилишни кечиктириб туриш ҳам фойдадан холи бўлмайди.
Тошкентда сохта маълумотлар билан банкдан 2,5 млрд сўм кредит олганлар аниқланди
Жамият13:53 | 28.9.22
Тошкентда сохта маълумотлар билан банкдан 2,5 млрд сўм кредит олганлар аниқланди
Олий суд ноҳақ айбланган фуқаронинг ҳуқуқларини тиклаб берди
Жамият13:53 | 28.9.22
Олий суд ноҳақ айбланган фуқаронинг ҳуқуқларини тиклаб берди
Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 2 трлн сўм ажратилади
Жамият13:31 | 28.9.22
Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 2 трлн сўм ажратилади
Россияликлар орасида Ўзбекистонда квартираларни ижарага олишга қизиқиш ортди
Жамият13:13 | 28.9.22
Россияликлар орасида Ўзбекистонда квартираларни ижарага олишга қизиқиш ортди
Бухорода ўзини поезд тагига ташлаган 38 ёшли аёл тўғрисида қўшимча маълумот берилди
Бухоро, Жамият12:48 | 28.9.22
Бухорода ўзини поезд тагига ташлаган 38 ёшли аёл тўғрисида қўшимча маълумот берилди
Эркинжон Турдимовдан Хушнудбек Худойбердиевгача: туризм фидойилари тақдирланди
Жамият12:31 | 28.9.22
Эркинжон Турдимовдан Хушнудбек Худойбердиевгача: туризм фидойилари тақдирланди