Россияда Ҳиндистонда тарқалаётган вирус аниқланди

Ҳиндистон жануби-ғарбидаги Керала штатида африка чўчқа ўлати тарқалишни бошлагани ҳақида хабар берилганди. Россияда ҳам мазкур вирус қайд этилди.

Фото: «Sputnik»

Калининград вилоятининг Черняховский туманида африка чўчқа ўлати қайд этилган. Айни пайтда эпидемияни бартараф этиш ва инфекциянинг кейинги тарқалишининг олдини олиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Маҳаллий корхоналардан бирида 20 та чўчқа нобуд бўлган. Ҳайвонларнинг биологик намуналари экспертиза учун юборилганда уларда вирус аниқланган.

Таъкидланишича, июль ойининг охирида Калининград вилоятида икки йилдан ортиқ вақт ичида биринчи марта африка чўчқа ўлати эпидемияси қайд этилган. Бу вирус одамлар учун хавфли эмас, лекин ҳайвонлар учун хавфли саналади. Мазкур вирусга қарши вакцина ёки даво йўқ, унинг тарқалишини фақат қаттиқ карантин жорий этиш орқали тўхтатиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Россияда маймунчечакка чалиниш ҳолати аниқланган. Касаллик Европада бўлиб қайтган йигитда қайд этилган. Аввалроқ бу касаллик Туркияда ҳам аниқланганди. Шунингдек, болалар орасида ҳам касаллик ҳолати кузатилган.

Ҳарбийлар билан селфи тушаётган вице-президент, Виндзордаги кийиклар подаси, тўфон келтирган талафотлар — бугун суратлари
Жаҳон23:58 | 30.9.22
Ҳарбийлар билан селфи тушаётган вице-президент, Виндзордаги кийиклар подаси, тўфон келтирган талафотлар — бугун суратлари
Apple Россиядаги аксарият ходимларини Қирғизистонга кўчирди
Жаҳон23:37 | 30.9.22
Apple Россиядаги аксарият ходимларини Қирғизистонга кўчирди
Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган икки аёлга суд ҳукми ўқилди
Жамият, Тошкент вил.23:06 | 30.9.22
Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган икки аёлга суд ҳукми ўқилди
Ўзбекистонга илк бор Техас штати савдо миссияси келади
Жаҳон22:35 | 30.9.22
Ўзбекистонга илк бор Техас штати савдо миссияси келади
АҚШ Сенати Украинага қўшимча 12,4 млрд долларлик ёрдам лойиҳасини маъқуллади
Жаҳон22:08 | 30.9.22
АҚШ Сенати Украинага қўшимча 12,4 млрд долларлик ёрдам лойиҳасини маъқуллади
Ўзбекистон ва Жаҳон банки ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича «йўл харитаси» қабул қилинади
Жамият21:42 | 30.9.22
Ўзбекистон ва Жаҳон банки ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича «йўл харитаси» қабул қилинади