Россияда мигрантларнинг рўйхатдан ўтиши осонлаштирилади
Бунинг амалга ошиш шарти маълум бўлди
Россия Ички ишлар вазирлиги чет эл фуқароларига мамлакат ҳудудида рўйхатдан ўтиш имконини осонлаштирувчи қонун лойиҳасини тайёрламоқда. Бу ҳақда «Sputnik» хабар берди.

Вазирлик томонидан Ягона давлат хизматлари портали орқали ички ишлар органларига яшаш жойи тўғрисидаги маълумотни юбориш имконини берувчи қонун лойиҳаси тайёрланмоқда. Ҳужжатларни топширишнинг бундай тартибининг ягона шарти порталда рўйхатдан ўтаётган одамнинг ўзи бўлиши керак.
Россия ҳукуматига «Донецк, Луганск ва Украина фуқароларига нисбатан маъмурий жавобгарлик, жумладан, мамлакатдан чиқариб юбориш, депортация қилиш, киришга рухсат бермасликни енгиллашириш тўғрисидаги» президент фармони лойиҳаси аллақачон тақдим этилган.
Аввалроқ Россияда мигрантларга бепул тиббий хизмат кўрсатилиши ва Россияда мигрантларнинг фарзандлари учун рус тилини ўрганиш платформаси ишга тушгани маълум қилинганди. Шунингдек, Москвада мигрант ҳайдовчиларнинг машинасига огоҳлантирувчи тугма ўрнатилгани ҳақида хабар берилган.