Самарқандда илк бор халқаро рассомлик пленери ташкил этилди

Самарқанд шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар рассомлари иштирокида халқаро рассомлик пленери ташкил этилди. Бу ҳақда тадбирда иштирок этаётган «Bugun.uz» мухбири хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Унга кўра, халқаро пленер «Самарқанд шаҳри менинг ижодимда» номи билан ташкил этилган. Рассомлар Ўзбекистон тарихи, ўзбеклар қадриятлари, урф-одат, миллий таомлари ва маъданий меросини асарларида тасвирлаган.

Ўзбекистон тарихида биринчи бор ўткизилаётган пленерда 170 дан ортиқ ранг-тасвир асарлари йиғилган. Улар Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Ҳиндистон, Покистон, Эрон, Россия ва бошқа мамлакатлардан ташриф буюрган рассомларнинг ижодий ишларидан иборат.

Фото: «Bugun.uz»

Тадбирнинг очилиш маросимида Ўзбекистонда бу каби халқаро даражадаги тадбирлар ўтказилишида  давлат раҳбарининг ташаббуси ва  қўллаб-қувватлаши эътиборга сазовор экани таъкидланган.

«Кўргазманинг ўткизилиши Ўзбекистонда яратилаётган Учинчи Ренессанс пойдеворига қўйиладиган тамал тоши ҳисобланади» — дейди Ўзбекистон давлат санъат музейи директори Васила Файзиева.

Фото: «Bugun.uz»

Эслатиб ўтамиз, ушбу кўргазма Туризм ва маданий мерос вазирлиги томонидан ташкил этилган. Аввалроқ Самарқандда ШҲТ саммити доирасида халқаро рассомлик кўргазмаси бўлиб ўтиши ҳақида хабар берилганди.

Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Жамият22:02 | 27.9.22
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Жамият21:39 | 27.9.22
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Жамият21:00 | 27.9.22
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Жамият20:54 | 27.9.22
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Жамият20:13 | 27.9.22
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Эрондаги намойишларда 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Жаҳон19:23 | 27.9.22
Эрондаги намойишларда 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди