Шавкат Мирзиёев Ислом тараққиёт банки президентини қабул қилди — фото

Шавкат Мирзиёев 18 август куни Саудия Арабистонига давлат ташрифи доирасида Ислом тараққиёт банки (ИТБ) президенти Муҳаммад бин Сулаймон Ал-Жассирни қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Давлат раҳбари ИТБ президентини Тошкент шаҳрида Банк Бошқарувчилар кенгашининг 46-йиллик йиғилиши муваффақиятли ўтказилгани билан яна бир бор табриклади.

Президентимиз ИТБ билан шериклик жадал ривожланиб бораётганини мамнуният билан таъкидлаб, Банкнинг Ўзбекистондаги кенг кўламли ислоҳотлар дастурини амалга оширишдаги стратегик ролини алоҳида қайд этди.

Бугунги кунда ИТБ билан биргаликда уй-жой коммунал инфратузилмани модернизация қилиш, қишлоқларни, соғлиқни сақлаш, таълим, сув хўжалиги, тадбиркорлик ва бошқа соҳаларни ривожлантириш бўйича умумий қиймати 1,2 миллиард долларлик лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Фото: Президент матбуот хизмати

Музокаралар чоғида ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Жорий йил якунигача Банк томонидан 1,6 миллиард долларлик ўта муҳим лойиҳа ва дастурларни молиялаштиришни маъқуллаш назарда тутилган алоҳида дастур қабул қилинди. Таъкидланганидек, бу ИТБ билан муносабатларни сифат жиҳатидан янги даражага олиб чиқиш ва 2022-2023 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик бўйича мамлакат дастурини қабул қилиш сари муҳим қадам бўлади.

Банкнинг Тошкентдаги тўлақонли ваколатхонасини тез фурсатда ташкил этиш, янги молиялаштириш воситаларини жорий қилиш муҳим экани таъкидланди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистоннинг иқтисодий имкониятларини кенгайтириш жамғармаси камбағалликни қисқартириш, аҳоли фаровонлигини ошириш, тадбиркорликни, айниқса, аёллар ва ёшлар бизнесини ривожлантириш борасидаги вазифалар ечимига муҳим ҳисса қўшишига ишонч билдирилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Транспорт инфратузилмаси бўйича минтақавий лойиҳаларни, Оролбўйида экологик дастурларни амалга ошириш борасидаги ҳамкорлик, шунингдек, ИҲТнинг алоҳида траст фонди кўмагида Афғонистонга гуманитар ёрдам кўрсатиш ва уни ижтимоий-иқтисодий тиклаш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Банк бошчилигидаги ислом оламининг етакчи молиявий институтларини ўз ичига олган Араб мувофиқлаштириш гуруҳининг навбатдаги йиғилишини Тошкент шаҳрида ўтказиш муддатларини кўриб чиқиш юзасидан келишувга эришилди.

Аввалроқ Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Тошкентда бўлиб турган Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли бошчилигидаги делегацияни қабул қилганди. Шунингдек, давлат раҳбари Озарбайжон делегацияси билан учрашганди.

Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Жамият22:02 | 27.9.22
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Жамият21:39 | 27.9.22
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Жамият21:00 | 27.9.22
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Жамият20:54 | 27.9.22
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Жамият20:13 | 27.9.22
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Эрондаги намойишларда 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Жаҳон19:23 | 27.9.22
Эрондаги намойишларда 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди