Сирдарёда йўловчи 62 ёшли ҳайдовчини арқон билан бўғиб ўлдирди

Сирдарё вилояти Ховос шаҳарчасида муқаддам бир неча бор судланган шахс 62 ёшли ҳайдовчини ўлдирди. Бу ҳақда «Yoshlar» телеканалининг «Янги давр» информацион дастурида маълум қилинди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум қилинишича, Боёвут туманида туғилган 32 ёшли шахс муқаддам фирибгарлик ва ўғирлик жиноятини содир этиб, бир неча бор судланган. У Гулистон шаҳар Ниҳол маҳалласида жойлашган автовокзалда Гулистон—Дўстлик йўналиши бўйича йўловчи кутиб турган ҳайдовчи билан 140 минг сўм йўлкира ҳақи эвазига Жиззах вилоятининг Зомин туманига элтиб қўйишини келишган.

Машина Ховос шаҳарчасига етганида, эркак ҳайдовчига оила аъзоларини ҳам олиш кераклигини айтган. Жабрланувчи йўналишни дастлаб Боёвут тумани марказига, шундан сўнг Гулистон шаҳри марказига ўзгартириб, «Юлдуз» маҳалласига келган.

Йўловчи манзилга етиб келгач, йўлкира ҳақини бермаслик мақсадида ҳайдовчи билан тортишиб қолган ва ҳайдовчини бир марта уриб, бўйнидан буғган ҳолда қасддан ўлдирган.

Жиноят иши ҳужжатларига кўра, айбланувчи пробация гуруҳида рўйхатда туриб, жазони ўташдан қасддан бўйин товлаб, йўлкира ҳақини бермаслик учун жабрланувчини бўйнидан арқон билан бўғиб ўлдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, Сирдарё вилояти прокуратураси Ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлими томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Жиззахлик икки ўсмир «Spark» ҳайдовчисини бўғиб ўлдиргани, Фарғонада ҳайдовчини арқон билан бўғиб ўлдирган 4 киши қамалгани тўғрисида хабар берилганди.

Тошкентда ЙПХ ходимларидан қочган Nexia ариққа тушиб кетди — видео
Медиа, Янгиликлар11:45 | 30.11.22
Тошкентда ЙПХ ходимларидан қочган Nexia ариққа тушиб кетди — видео
Тошкентнинг қатор кўчаларида ҳаракат вақтинча чекланди
Янгиликлар11:28 | 30.11.22
Тошкентнинг қатор кўчаларида ҳаракат вақтинча чекланди
Тошкентда чақирув бўйича борган профилактика инспектори ўлдирилди
Янгиликлар11:04 | 30.11.22
Тошкентда чақирув бўйича борган профилактика инспектори ўлдирилди
Самарқандда Америкага Мексика орқали юборишни ваъда қилган йигит ушланди
Янгиликлар10:49 | 30.11.22
Самарқандда Америкага Мексика орқали юборишни ваъда қилган йигит ушланди
Камолиддин Раббимов Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон иттифоқини тузиш ҳақидаги гапларга муносабат билдирди
Янгиликлар10:32 | 30.11.22
Камолиддин Раббимов Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон иттифоқини тузиш ҳақидаги гапларга муносабат билдирди
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланиш ҳолати 140 кишидан ошди
Янгиликлар9:55 | 30.11.22
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланиш ҳолати 140 кишидан ошди