Тошкент ва Қашқадарё вилоятларида йўл таъмирлашига ажратилган салкам ярим млрд сўм талон-торож қилинди

Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Бўка ва Китоб туманларида йўл таъмири учун ажратилган пулларни талон тарож ҳолатларини аниқлади. Бу ҳақда прокуратура департаменти хабар берди.

Маълум қилинишича, «Бўка тумани йўллардан фойдаланиш» УК масъул шахслари томонидан туман ҳудудидаги йўлларни таъмирлашда амалда бажарилмаган ишларни қўшиб ёзиш орқали 266,8 миллион сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-тарож қилинганлиги аниқланган.

Шунингдек, Китоб туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда «Китоб тумани йўллардан фойдаланиш» УК бош ҳисобчиси С.К. ва бошқалар туман ҳудудида амалга оширилган йўлларни таъмирлаш ишлари учун ишчиларга тўланиши лозим бўлган пулларни смета ҳужжатларига жорий иш ҳақи сифатида киритишган бўлсада, 176,4 миллион сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-тарож қилгани аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ Ўзбекистонда 6 ойда йўл қурилишида 23,1 млрд сўм ноқонуний сарфлангани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, ўтган йилнинг 9 ойида йўл қурилишида қанча қоидабузарлик аниқлангани хабар қилинганди.

Оиласи билан хайрлашаётган астронавт аёл, шаҳар ўртасидаги улкан мушук, автомобиль йўлига ўтириб олган намойишчи — бугун суратлари
Жамият23:52 | 6.10.22
Оиласи билан хайрлашаётган астронавт аёл, шаҳар ўртасидаги улкан мушук, автомобиль йўлига ўтириб олган намойишчи — бугун суратлари
«Uztelecom Starlink’дан кўра 4-5 баробар арзон ва тез интернетни исталган хонадонга олиб бориши мумкин» — Шерзод Шерматов
Жамият, Тошкент ш.23:13 | 6.10.22
«Uztelecom Starlink’дан кўра 4-5 баробар арзон ва тез интернетни исталган хонадонга олиб бориши мумкин» — Шерзод Шерматов
Россия Беларусга импорт ўрнини босиш учун 1,5 млрд доллар ажратди
Жаҳон22:51 | 6.10.22
Россия Беларусга импорт ўрнини босиш учун 1,5 млрд доллар ажратди
Қашқадарёда туман электр тармоқлари корхонаси ходими ток уриши оқибатида вафот этди
Жамият22:35 | 6.10.22
Қашқадарёда туман электр тармоқлари корхонаси ходими ток уриши оқибатида вафот этди
«Сафарбарликдан қочаётган россияликлар Европадан бошпана сўрашга ҳақли» — Meduza
Жаҳон22:04 | 6.10.22
«Сафарбарликдан қочаётган россияликлар Европадан бошпана сўрашга ҳақли» — Meduza
Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» дам олиш маскани қайта сотувга қўйилди
Жамият21:44 | 6.10.22
Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» дам олиш маскани қайта сотувга қўйилди