Тошкентда газ баллони ичига психотроп дориларни яширган ҳайдовчи ушланди — видео

ДХХнинг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси томонидан ҳудудий божхона бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг Қирғизистон—Фарғона водийси—Тошкент—Сирдарё йўналишида ноқонуний айланмасига қарши курашиш доирасида бир нечта фаол тадбирлар амалга оширилди, деб хабар беради ЎзА.

Кадр: Telegram

Жумладан, Фарғона туманида яшовчи 47 ёшли фуқаро бошқарувидаги «Damas» русумли автомашина Тошкент шаҳри Яшнобод тумани ҳудудида тўхтатилган. Автотранспорт воситаси кўздан кечирилганда, Қирғизистондан олиб кирилган ва кейинчалик Тошкент шаҳри орқали Сирдарё вилояти ҳудудига олиб бориш режалаштирилган 4,2 минг дона «Регапен» ва 1 000 дона «Тропикамид» кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.

Шунингдек, Фарғона—Тошкент йўналишида ҳаракатланиб келаётган Тошкент шаҳрида яшовчи 36 ёшли шахс бошқарувидаги «Nexia-2» русумли автомашина Тошкент шаҳридаги «Шарқ» йўл-патруль хизмати масканида тўхтатилиб, кўздан кечирилган. Натижада автомашинанинг юк хонасидаги метан газ балонининг ичига хуфиёна тарзда яширилган 999 дона «Тропикамид» ва 3 356 дона «Регапен» номли кучли таъсир этувчи дори воситалари борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.

Шу билан бирга, Фарғона вилоятида яшовчи 35 ёшли шахс Тошкент вилояти Ўртасарой тумани ҳудудида қўлга олиниб, унинг юк сумкаси кўздан кечирилганда, унда 900 дона «Тропикамид» ва 1 680 дона «Регапен» кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланган.

Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда эса «Бектемир» йўл-патруль хизмати маскани ҳудудида «Lacetti» русумли автомашина текширилган. Унда йўловчи сифатида кетаётган шахсга тегишли полиетилин пакетда 504 дона «Регапен», 91 дона «Тропикамид» дори воситалари борлиги аниқланган.

Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ ДХХ Наманганда ўзи билан катта миқдорда психотроп моддалар олиб кетаётган эркакни ушлангани, Қирғизистондан ноқонуний олиб келинган психотроп дориларни сотувчи гуруҳ фаолиятига чек қўйилгани тўғрисида хабар берилганди.

Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасидаги пост икки кунга ёпилди
Жамият12:38 | 6.10.22
Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасидаги пост икки кунга ёпилди
«Qo‘qon etnosport chellenj—2022» республика фестивали ўтказилади
Жамият12:16 | 6.10.22
«Qo‘qon etnosport chellenj—2022» республика фестивали ўтказилади
Афғонистондаги масжидда содир бўлган портлаш қурбонлари 25 кишига етди
Жаҳон11:59 | 6.10.22
Афғонистондаги масжидда содир бўлган портлаш қурбонлари 25 кишига етди
Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Жамият10:56 | 6.10.22
Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Тошкентда дарахтларга яна зарар етказилаётгани аниқланди
Жамият10:38 | 6.10.22
Тошкентда дарахтларга яна зарар етказилаётгани аниқланди
«Хусусий уй-жойлар нархини вазирлик назорат қила олмайди» — Қурилиш вазирлиги
Жамият10:17 | 6.10.22
«Хусусий уй-жойлар нархини вазирлик назорат қила олмайди» — Қурилиш вазирлиги