Ucell: Ўзбекистонда алоқа инфратузилмасини яхшилаш йўлида

CОSCОМ МЧЖ (Ucell савдо белгиси) 2022 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонда телекоммуникация соҳасини ривожлантиришга 50 миллион доллардан юқорироқ сармоя киритди. Тўғридан-тўғри инвестицияларнинг асосий йўналиши бутун мамлакат бўйлаб юқори сифатли алоқа ва катта тезликдаги интернет билан таъминлашдан иборат.

Фото: Ucell ахборот хизмати

Ўтган йилнинг кузидан бошлаб Ucell бутун Ўзбекистон бўйлаб янги таянч станцияларини босқичма-босқич қуриш ва мавжудларини модернизация қилиш дастурини Қорақалпоғистоннинг энг олис нуқтасидан Сурхондарёнинг тоғли қишлоқларигача амалга оширмоқда.

Ўтган йили бир неча юз станция қурилиб, модернизация қилингани туфайли кўплаб ҳудудларда уяли алоқа сезиларли даражада яхшиланди. Бир қатор қишлоқларда интернет биринчи марта пайдо бўлди. 2022 йилда янада каттароқ режаларни амалга ошириш кўзда тутилган.

«2022 йилнинг 7 ойида 247та янги объект фойдаланишга тайёрланди. Йил охиригача бутун мамлакат бўйлаб бир неча юзта янги объектларда монтаж ишларини якунлаш ниятидамиз.

Шунингдек, йил бошидан буён 485та таянч станцияси модернизация қилинди. Йил охиригача, январ ойида ваъда қилганимиздек, 800дан ортиқ таянч станцияси модернизация қилинади», — деди Ucell бош директори Aндрей Шишковский.

Компанияда тармоқнинг барқарор ишлашини таъминловчи алоқа воситаларининг энергия хавфсизлигига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Йил бошидан буён 328та таянч ва коммутация станциясида аккумуляторлар алмаштирилди. Жами 3472 дона янги аккумулятор ўрнатилиб, бу ишлар давом эттирилмоқда.

Фото: Ucell ахборот хизмати

Тармоқлардан фойдаланиш хизмати мутахассислари инфратузилма ва алоқа воситаларини ўз вақтида таъмирлаш, носоз қисмларни аниқлаш ва алмаштириш бўйича 24/365 кун иш олиб боради.

Таянч станциялари ва коммутация марказларининг электр таъминоти тизимлари мунтазам равишда текширилади ва синовдан ўтказилади. Дизел генераторлари ва кондиционерларга хизмат кўрсатилади ва улар таъмирланади. Aнтенна-мачта қурилмаларининг текислиги ва кабелларнинг кучланиши таъминланади.

Фото: Ucell ахборот хизмати

Интернет фойдаланувчилари учун яхши янгилик: Ucell 4G тармоғи сезиларли даражада кенгайди ва бугунги кунда йирик шаҳар ва аҳоли пунктлари ҳудудининг 85,2 фоизини қамраб олади. Таққослаш учун: 2018 йилнинг декабрида Ўзбекистонда 4G қамрови атиги 9,1 фоизни ташкил қилган. Ucell 4G тармоғининг қамров доираси ҳар ой кенгайишда давом этмоқда.

Ucell бешинчи авлод уяли алоқаларини жорий этиш бўйича биринчилар қаторида бўлган ва шундай бўлиб қолади: Тошкентнинг марказий қисмларида Nokia ва Huawei ускуналари асосида 5G ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда. Самарқандда ZTE ускуналарида 5G’ни жорий қилиш якунланди: ҳозирда 5G халқаро аэропортда, “Silk Road Samarkand” сайёҳлик марказида ва шаҳарнинг марказий туманларида ишламоқда.

Фото: Ucell ахборот хизмати

Йил бошида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан уяли алоқа операторлари учун бизнес юритиш шартлари сезиларли даражада яхшиланди. Қабул қилиниши учун Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан кенг кўламли ишлар амалга оширилган мазкур ҳужжат телекоммуникация корхоналарининг инфратузилмани кенгайтириш борасидаги фаолиятини қўллаб-қувватлашни назарда тутади.

Жумладан, алоқа операторлари томонидан ҳамда мамлакатимизда алоқа инфратузилмасини ривожлантириш мақсадида олиб кирилаётган асбоб-ускуналар, дастурий таъминот, материаллар ва эҳтиёт қисмлар божхона тўловларидан озод қилинди.

Бунинг шарофати билан Ucell компанияси мамлакатимизнинг барча ҳудудларида янги таянч стансияларини қуриш ва мавжудларини модернизация қилиш бўйича узоқ муддатли дастурни янада жадалроқ амалга оширмоқда. Иш суръати Ucell компаниясининг халқаро стандартларга мувофиқ телекоммуникация инфратузилмасини тубдан техник қайта жиҳозлаш ва шакллантириш бўйича инвестиция режалари тўлиқ амалга оширилишидан далолат беради.

Реклама ҳуқуқи асосида

Ёнаётган баррикада, намойишга чиққан истеъфодаги ҳарбийлар, Таиланддаги ноодатий фестиваль — бугун суратлари
Жамият23:37 | 27.9.22
Ёнаётган баррикада, намойишга чиққан истеъфодаги ҳарбийлар, Таиланддаги ноодатий фестиваль — бугун суратлари
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Жамият22:02 | 27.9.22
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Жамият21:39 | 27.9.22
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Жамият21:00 | 27.9.22
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Жамият20:54 | 27.9.22
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Жамият20:13 | 27.9.22
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди