Ядро урушидан омон қолиши мумкин бўлган давлатлар айтилди

АҚШнинг Ратгерс университети олимлари ядро уруши оқибатларини енгишда қайси мамлакатларнинг имкониятлари юқори эканини аниқлади. Бу ҳақда «Nature Food» хабар берди.

Фото: «Wikipedia»

Мутахассисларнинг аниқлашича, атом каллаклари турли мамлакатларнинг йирик шаҳарлари ва саноат марказларига ташланса, олов бўронлари бошланади ва дунё атмосфераси ифлосланади. Бунинг оқибатида иқлим ўзгаради, қуруқлик ва океанларда озиқ-овқат захиралари қисқаради. Атмосферага 150 тераграмдан ортиқ (165 миллион тоннадан ортиқ) чала ёнган модда чиқса, апокалипсисдан уч-тўрт йил ўтгач, дон истеъмоли тахминан 90 фоизга камаяди.

Олимларнинг прогнозларига кўра, айнан Австралия ва Аргентина, ҳатто атмосферага энг кўп миқдорда чала куйган модда чиқса ҳам, аҳоли жон бошига кунига истеъмол қилинадиган килокалория миқдорини сақлаб қола олади. Янги Зеландия ҳам шундай имкониятга эга бўлади. Аммо у Осиёдан ва озиқ-овқат билан боғлиқ вазият кескинлашадиган мамлакатлардан кўп сонли қочқинларга дуч келиши мумкин.

Россия ва АҚШ ўртасида тўлиқ миқёсли ядро уруши юз берган тақдирда Ер аҳолиси беш миллиард кишига қисқариши мумкин, сайёранинг ўзи эса ядро қиши билан қопланади.

Аввалроқ дунёда ядро уруши эҳтимоли ошаётгани, Нурсултон Назарбоев ҳам бундан огоҳлантиргани, Путин бундай урушда ғолиб бўлиши мумкин эмаслигини айтгани маълум қилинган. АҚШ ҳам дунёни яқинлашиб келаётган ядро уруши ҳақида огоҳлантирган, КХДР эса Жанубий Кореяга ядро уруши билан таҳдид қилган.

Павел Дуров хакерлар WhatsApp орқали телефонларга киришидан огоҳлантирди
Жаҳон12:54 | 6.10.22
Павел Дуров хакерлар WhatsApp орқали телефонларга киришидан огоҳлантирди
Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасидаги пост икки кунга ёпилди
Жамият12:38 | 6.10.22
Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасидаги пост икки кунга ёпилди
«Qo‘qon etnosport chellenj—2022» республика фестивали ўтказилади
Жамият12:16 | 6.10.22
«Qo‘qon etnosport chellenj—2022» республика фестивали ўтказилади
Афғонистондаги масжидда содир бўлган портлаш қурбонлари 25 кишига етди
Жаҳон11:59 | 6.10.22
Афғонистондаги масжидда содир бўлган портлаш қурбонлари 25 кишига етди
Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Жамият10:56 | 6.10.22
Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Тошкентда дарахтларга яна зарар етказилаётгани аниқланди
Жамият10:38 | 6.10.22
Тошкентда дарахтларга яна зарар етказилаётгани аниқланди