Австралияда энергия ишлаб чиқарадиган бинолар қурилади — фото

Австралияда сарфлаганидан кўра кўпроқ энергия ишлаб чиқарадиган бино қурилади. Бу ҳақда «Interesting Engineering» хабар берди.

Фото: «Kennon»

Маълум қилинишича, саккиз қаватли мазкур бино «Kennok» компанияси томонидан қурилади. Бинонинг ўзига хос хусусияти унинг жабҳаси бўлади, яъни у қуёш панелларидан иборат бўлади. Лойиҳада қўлланилган 1182 панелли тизим сарфланганидан кўра кўпроқ энергия олиш имконини беради.

Кўплаб муҳокама ва маслаҳатлашувлар натижасида Германиянинг «Avancis» компанияси билан панеллар етказиб бериш бўйича шартнома тузилган. Айнан унинг ишланмалари бошқа вариантларга қараганда техник талабларга кўпроқ мос келади.

Агар ҳамма нарса режадагидек кетса, ноодатий бино қурилиши лойиҳаси 2023 йилда якунланади. Ҳисоб-китоблар шуни кўрсатадики, панелли тизим 142 кВт / соатгача энергия ишлаб чиқариши мумкин.

Фото: «Interesting Engineering»
Фото: «Wonderful Engineering»
Фото: «SkyscraperCity»

Аввалроқ Саудия Арабистонида дунёдаги энг катта иншоот ва Жанубий Корея соҳилларида дунёдаги биринчи сузувчи шаҳар қурилиши намойиш қилинганди.

Қутқарув кемасида баскетбол ўйнаётган муҳожирлар, намойишларни бостираётган ҳарбийлар, карантиндаги шаҳар — бугун суратлари
Жаҳон23:34 | 24.9.22
Қутқарув кемасида баскетбол ўйнаётган муҳожирлар, намойишларни бостираётган ҳарбийлар, карантиндаги шаҳар — бугун суратлари
Тожикистон Бош прокуратураси қирғиз ҳарбийлари ва фуқароларига нисбатан жиноий иш қўзғатди
Жаҳон22:25 | 24.9.22
Тожикистон Бош прокуратураси қирғиз ҳарбийлари ва фуқароларига нисбатан жиноий иш қўзғатди
Бугун оқшоми. Украиналик хакерлар ҳужумига учраётган «Мир», 60 ёшида талаба бўлган маҳалла раиси, «сафарбарлик»ка қарши намойишлар
Жамият, Жаҳон21:00 | 24.9.22
Бугун оқшоми. Украиналик хакерлар ҳужумига учраётган «Мир», 60 ёшида талаба бўлган маҳалла раиси, «сафарбарлик»ка қарши намойишлар
Бухорода олти тонна пахтани яширин равишда олиб кетаётган шахслар ушланди
Жамият20:35 | 24.9.22
Бухорода олти тонна пахтани яширин равишда олиб кетаётган шахслар ушланди
Путин сафарбарлик юзасидан янги қонун имзолади
Жаҳон20:14 | 24.9.22
Путин сафарбарлик юзасидан янги қонун имзолади
Туркия БМТ Хавфсизлик кенгашининг вето қўйиш ҳуқуқини бекор қилиш таклифи билан чиқди
Жаҳон19:42 | 24.9.22
Туркия БМТ Хавфсизлик кенгашининг вето қўйиш ҳуқуқини бекор қилиш таклифи билан чиқди