10:12 | 19.08.22 143

Бош прокуратурада ер тўғрисидаги қонун бузилиши ҳолатларини аниқлаш ва олдини олиш бўйича йиғилиш ўтказилди

Кенгаш йиғилиши танқидий руҳда ўтказилиб, унда ер билан боғлиқ ноқонуний ҳолатлар ҳудудлар кесимида, аниқ рақам ва мисоллар асосида кўрсатиб берилди

Бугун, 18 август куни Бош прокуратурада ер тўғрисидаги қонун бузилиши ҳолатларини барвақт аниқлаш ва уларнинг олдини олишга қаратилган фаолиятни мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгашининг видеоселектор шаклидаги навбатдаги йиғилиши ўтказилди.

Фото: Бош прокуратура ахборот хизмати

Йиғилишда Республика кенгаши аъзолари, тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши раислари, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимлари, прокурорлар, ички ишлар, солиқ идоралари раҳбарлари ва ҳудудий кенгашларнинг бошқа аъзолари ҳамда туман-шаҳар сектор раҳбарлари иштирок этди.

Фото: Бош прокуратура ахборот хизмати

Кенгаш йиғилиши танқидий руҳда ўтказилиб, унда ер билан боғлиқ ноқонуний ҳолатлар ҳудудлар кесимида, аниқ рақам ва мисоллар асосида кўрсатиб берилди.

Шунингдек, ер майдонларидан самарали ва оқилона фойда-ланишни таъминлаш бўйича кўрилаётган чоралар ҳамда белгиланган вазифалар ижроси аҳволи муҳокама қилинди.

Фото: Бош прокуратура ахборот хизмати

Республика кенгаши аъзолари, тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари, вилоят ва туман-шаҳар ҳокимларининг ҳисоботлари, тушунтириш ва изоҳлари эшитилди.

Бундан ташқари, ерларни талон — торож қилинишининг олдини олиш ҳамда уни муҳофаза қилинишини таъминлаш тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ҳамда ҳудудий ҳокимлар ва уларнинг соҳага масъул ўринбосарлари қонуннинг бузилишига йўл қўймаслик тўғрисида қатъий огоҳлантирилди.

Йиғилишда кўрилган масалалар юзасидан тегишли Кенгаш қарори қабул қилинди.