Бразилия президенти қамалиши мумкин

Бразилияда Федерал полиция Олий судни давлат раҳбари Жаир Болсонарога қарши 680 мингдан ортиқ бразилияликнинг ҳаётига зомин бўлган пандемия ҳақида ёлғон маълумот тарқатгани учун айблов эълон қилишга чақирди. Бу ҳақда «The Guardian» хабар берди.

Фото: «Reuters»

Полиция президентни фуқароларни ниқоб тақиш режимига қарши чиқишга ва эмланишдан бош тортишга ундаганликда гумон қилинмоқда.

«Президент испан гриппидан ўлганлар аслида тиббий ниқобдан фойдаланиш оқибатида келиб чиққан бактериал пневмониядан вафот этганини айтган. У шу тариқа коронавирусга қарши кураш фонида ёлғон маълумот тарқатиб, одамларни тиббий ниқоб тақмасликка чақирган», дейилган терговчиларнинг Олий судга юборган хатида.

Шунингдек, Болсонаро коронавирусга қарши вакциналарнинг ОИВ тарқалиши билан боғлиқлигини ёлғон даъво қилишда, тегишли дори-дармонларни сотиб олишни қасддан кечиктиришда айланган. Агар президент айбдор деб топилса, маҳаллий қонунларга кўра, у олти ойгача қамоқ жазосига ҳукм қилинади.

Маълумот ўрнида, мазкур айбловлар Бразилия президентига нисбатан биринчиси эмас, жумладан, Болсонаро махфий маълумотларни ошкор қилишда, 600 минг одамни ўлдиришда, коронавирусга қарши вакцинани қиммат нархда сотиб олганликда айбланганди.

Оиласи билан хайрлашаётган астронавт аёл, шаҳар ўртасидаги улкан мушук, автомобиль йўлига ўтириб олган намойишчи — бугун суратлари
Жамият23:52 | 6.10.22
Оиласи билан хайрлашаётган астронавт аёл, шаҳар ўртасидаги улкан мушук, автомобиль йўлига ўтириб олган намойишчи — бугун суратлари
«Uztelecom Starlink’дан кўра 4-5 баробар арзон ва тез интернетни исталган хонадонга олиб бориши мумкин» — Шерзод Шерматов
Жамият, Тошкент ш.23:13 | 6.10.22
«Uztelecom Starlink’дан кўра 4-5 баробар арзон ва тез интернетни исталган хонадонга олиб бориши мумкин» — Шерзод Шерматов
Россия Беларусга импорт ўрнини босиш учун 1,5 млрд доллар ажратди
Жаҳон22:51 | 6.10.22
Россия Беларусга импорт ўрнини босиш учун 1,5 млрд доллар ажратди
Қашқадарёда туман электр тармоқлари корхонаси ходими ток уриши оқибатида вафот этди
Жамият22:35 | 6.10.22
Қашқадарёда туман электр тармоқлари корхонаси ходими ток уриши оқибатида вафот этди
«Сафарбарликдан қочаётган россияликлар Европадан бошпана сўрашга ҳақли» — Meduza
Жаҳон22:04 | 6.10.22
«Сафарбарликдан қочаётган россияликлар Европадан бошпана сўрашга ҳақли» — Meduza
Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» дам олиш маскани қайта сотувга қўйилди
Жамият21:44 | 6.10.22
Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» дам олиш маскани қайта сотувга қўйилди