Бугун оқшоми. Шавкат Мирзиёевнинг Умра зиёрати, «Қорақалпоғистондаги воқеалар — Ғарбнинг ‘рангли инқилоби’», Зеленский ва Путиннинг эҳтимолий учрашуви

Хайрли кеч, ушбу ўқиб турганингиз — «Бугун»нинг энг сара ва муҳим хабарлари жой олган «Бугун оқшоми» дайжести.

Диққат, фойдали эълон. Оператор-монтажор, бизга келинг!

Албатта, бугуннинг асосий мавзуси — Шавкат Мирзиёевнинг Умра зиёрати. Президент давлат ташрифи ва амалларни бажариб, Тошкентга қайтиб келди.

Шавкат Мирзиёев 19 август куни Масжидул Ҳаромда Умра зиёратини амалга оширди. Қайд этилишича, Президент Каъбатуллоҳ ичига кириб, тўртала томонга қараб 2 ракатдан намоз ўқиган, Ватан, халқ фаровонлигини сўраб, йиғлаб дуо қилган. Каъбатуллоҳ деворларини артиб, тозалаган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Шавкат Мирзиёев Каъбатуллоҳни тавоф қилиб, Мақоми Иброҳим ортида 2 раъкат намоз ўқиганларидан сўнг саъй амалини бажаришга киришган. Бунда Сафо тепалигидан Марва тепалиги томон эзгу ният ва дуолар қилиб, 7 мартта юриб бориб келинади. Юқорида яшил чироқ ёниб турган жойдан бироз югуриб ўтилади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон делегацияси аъзолари, уламо ва зиёлилар билан биргаликда юртимизга тинчлик ва тараққиёт, халқимизга саломатлик ва фаровонлик тилаб дуолар ўқилган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Умра зиёратидан кейин Президентнинг Саудия Арабистонига давлат ташрифи якунланиб, Тошкентга қайтиб келди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Делегация аъзолари сафида Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги директори ўринбосари ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев ҳам бор эди. У Twitter’да Каъбанинг ичида содир бўлган воқеа ҳақида ёзди.

Скриншот: Twitter

Президент Шавкат Мирзиёев Икки муқаддас масжид ходими – Саудия Арабистони подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Саудни Ўзбекистоннинг юксак мукофоти – «Олий даражали Имом Бухорий» ордени билан мукофотлади. Салмон бин Абдулазиз ушбу мукофотга сазовор бўлган биринчи инсон бўлди.

Энди «ўзимизнинг хабарлар»га қайтамиз. Сирдарёда автобуснинг газ баллони портлаб, 6 киши ҳалок бўлганди. Шу ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Фото: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати

Бош прокуротура матбуот котибининг маълум қилишича, Сирдарёнинг Оқолтин туманида автомактабга тегишли автобуснинг газ баллони портлаб, 6 киши ҳалок бўлгани, 15 киши жароҳатлангани юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Узундан-узун битта хабар бор: шуни қисқартирамиз: Тошкентда куйдирги касаллиги, охир оқибат, аниқланмапти.

Кадр: Telegram / @Yangidavr_rasmiy

Дасталаб эпидемиолог Лола Умарова «Ёшлар» телеканали «Янги давр» кўрсатувига берган интервьюсида Тошкентда 2022 йилда бир кишида куйдирги касаллиги аниқланганини маълум қилганди. Лекин СЭСга кўра, унақа эмас, бирорта ҳам аниқланмаган. Қизиқ.

Наманганда ўғриланган Қуръон мусҳафи топилди. Дастлабки маълумотларга кўра, ўғирланган Қуръони Каримнинг қўлёзма нусхасига ҳеч қандай зарар етмаган.

https://t.me/bugunuzlive/49318

Гумонланувчилар Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддасига (ушлаб туриш асослари) мувофиқ ушланган, ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Тошкент метрополитенида сентябрдан (ва ниҳоят) поездлар интервали қисқаради (агар бу навбатдаги ваъда бўлмаса).

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, 2021 йилнинг ўтган даврига нисбатан ҳозирги вақтда йўловчилар сони 150-200 мингга ортган. Кунлик йўловчилар сони эса 450-480 мингни ташкил қилмоқда. Шу рақамлар асососида хулоса қилинганда 2022 йилнинг сентябрь ойидан метро хизматидан фойдаланувчи йўловчиларнинг сони 500 минг нафардан ортиши кутилмоқда.

Шунга кўра, поездлар ҳаракатининг оралиқ интервали эрталабги тиғиз вақтларда (07:30 дан 09:30 га қадар) «Чилонзор» йўналишида 2,5-3 дақиқа, «Ўзбекистон» йўналишида 3,5-4 дақиқа, «Юнусобод» йўналишида эса 5-6 дақиқа этиб белгиланади.

Самарқанд халқаро аэропорти ШҲТ саммити кунлари авиақатновларни тўхтатиб туради.

«Самарқанд» аэропорти 14 сентябрь соат 00:01 дан 17 сентябрь 00:01 га қадар тижорий, йўловчи ва юк рейсларини қабул қилмайди. Бу ҳақда «AviaAlertsUZ» Telegram каналида хабар берилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Маълум қилинишича, аэропорт 3 кун давомида ишламаслиги ҳаиқдаги хабар 19 август куни авиация ходимлари учун NOTAM халқаро хабарнома тизимида пайдо бўлган.

Эслатиб ўтамиз, Самарқандда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити 15 ва 16 сентябрь кунлари бўлиб ўтади.

«Қорақалпоғистондаги воқеа ғарбликларнинг рангли инқилоби натижасидир», — Россия хавфсизлик кенгаши котиби.

Фото: «РБК»

Патрушев 19 август куни Тошкентда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) давлатлари Хавфсизлик кенгаши котибларининг 17-йиллик йиғилишида Республикада юз берган воқеаларга муносабат билдирган.

«Рангли инқилоблар ҳамон Америка услубидаги демократияни тарғиб қилишнинг асосий воситаси бўлиб қолмоқда. Мамлакатимизда ғарбликларнинг уларни қўзғатишга уринишлари мунтазам кузатилмоқда. Масалан, 2020 йилда Беларусда, январда Қозоғистонда ва июль ойида Қорақалпоғистонда, яъни Ўзбекистонда содир бўлган воқеаларни шундай баҳолаймиз», — деган у.

Хўш, оламда нима гап?

Зеленский, Эрдўғон ва Гутерриш Украинадаги учрашувда нима ҳақида гаплашди?

Львовда 18 август куни Украина президенти Владимир Зеленский ва Туркия етакчиси Ражаб Тоййиб Эрдўғон ва БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш ўртасида уч томонлама учрашув бўлиб ўтди. Музокаралар тахминан 40 дақиқа давом этди.

Фото: «AFP»

Зеленский Москва билан музокаралар фақат Россия қўшинлари Украина ҳудудларидан олиб чиқиб кетилгандан кейингина амалга ошиши мумкинлигини айтган.

«Тинчлик музокаралари бошланиши учун, аввало, Россия босиб олинган ҳудудларни тарк этиши керак», — деган Украина раҳбари.

У Россия «Запорожье атом электр станциясидан ўз қўшинларини зудлик билан олиб чиқиб кетиши, провокацияларни бас қилиши» кераклигини ҳам қўшимча қилган. Кейинроқ Зеленский музокаралар чоғида Эрдўғон ва Гутерришдан Россия назорати остидаги ҳудудларда тайёрланаётган «сохта референдумлар»га нисбатан имкон қадар қаттиққўл бўлишни сўраганини айтган.

Туркия президенти, ўз навбатида, учрашувда можарога барҳам беришнинг мумкин бўлган йўллари муҳокама қилинганини айтган.

«Мен уруш охир-оқибат музокаралар столида тугашига ишонаман. Аслини олганда, жаноб Зеленский ва Гутерриш мен билан бу масалада ҳамфикрдир», — деди Эрдўғон.

Учрашувнинг тўлиқ тафсилотларини бу ерда ўқишингиз мумкин.

Путин ва Си Цзиньпин G20 саммитига боради.

Россия президенти Владимир Путин ва Хитой раҳбари Си Цзиньпин ноябрь ойида Балида бўлиб ўтадиган G20 саммитида иштирок этади. Бу ҳақда Индонезия президенти Жоко Видодога таяниб, «Bloomberg» хабар берди.

Фото: «AP»

Хитой раҳбари ва Россия етакчисининг учрашувда иштирок этиши Украинада уруш бошланганидан кейин биринчи марта АҚШ президенти Жо Байден ва бошқа демократик етакчилар билан тўқнашувга сабаб бўлади. Хитой Ташқи ишлар вазирлиги Си Цзиньпининг саёҳат режаларига изоҳ бериш сўровига дарҳол жавоб бермаган.

Шу билан бирга, Кремль матбуот котиби ҳам изоҳ беришдан бош тортган, бироқ вазиятдан хабардор бошқа бир расмий Путин учрашувда шахсан иштирок этишни режалаштираётганини тасдиқлаган.

Бугун билан яшанг. «Бугун»да қолинг.

Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади
Жамият18:11 | 25.9.22
Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади
Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича жамғарма ташкил этиш таклиф қилинди
Жамият17:16 | 25.9.22
Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича жамғарма ташкил этиш таклиф қилинди
Миллий PR-маркази томонидан BBC медиа корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланди
Жамият16:14 | 25.9.22
Миллий PR-маркази томонидан BBC медиа корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланди
Тожик-қирғиз чегарасида барча ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилди
Жаҳон15:14 | 25.9.22
Тожик-қирғиз чегарасида барча ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилди
Тожикистон ва Қирғизистон чегаранинг 61 фоизини бўлишишга келишиб олди
Жаҳон13:14 | 25.9.22
Тожикистон ва Қирғизистон чегаранинг 61 фоизини бўлишишга келишиб олди
Тошкентда 143-сонли автобус йўналиши ўзгартиритилди
Жамият, Тошкент ш.12:24 | 25.9.22
Тошкентда 143-сонли автобус йўналиши ўзгартиритилди