ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео

Давлат хавфсизлик хизматининг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси томонидан худудий божхона бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг «Қирғизистон Республикаси-Фарғона водийси-Тошкент-Сирдарё» йўналишида ноқонуний айланмасига қарши курашиш доирасида бир нечта фаол тадбирлар амалга оширилди.

Кадр: Telegram/ mobilmuxbiruz

Жумладан, Фарғона туманида яшовчи, 1975 й.т. фуқаро бошқарувидаги «Damas» русумли автомашина Тошкент шаҳри Яшнобод тумани ҳудудида тўхтатилди.

Автотранспорт воситаси кўздан кечирилганда, Қирғизистон Республикасидан олиб кирилган ва кейинчалик Тошкент шаҳри орқали Сирдарё вилояти ҳудудига олиб бориш режалаштирилган 4.200 дона «Регапен» ва 1.000 дона «Тропикамид» кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Шунингдек, «Фарғона-Тошкент» йўналишида ҳаракатланиб келаётган Тошкент шаҳрида яшовчи, 1986 й.т. шахс бошқарувидаги «Nexia-2» русумли автомашина Тошкент шаҳридаги «Шарқ» йўл-патруль хизмати масканида тўхтатилиб, кўздан кечирилди. Натижада автомашинанинг юк хонасидаги метан газ балонининг ичига хуфиёна тарзда яширилган 999 дона «Тропикамид» ва 3356 дона «Регапен» номли кучли таъсир этувчи дори воситалари борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Шу билан бирга, Фарғона вилоятида яшовчи, 1987 й.т. шахс Тошкент вилояти Ўртасарой тумани ҳудудида қўлга олиниб, унинг юк сумкаси кўздан кечирилганда, унда 900 дона «Тропикамид» ва 1.680 дона «Регапен» кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланди.

Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда эса «Бектемир» йўл-патруль хизмати маскани ҳудудида «Lacetti» русумли автомашина текширилди. Унда йўловчи сифатида кетаётган шахсга тегишли полиетилин пакетда 504 дона «Регапен», 91 дона «Тропикамид» дори воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ ДХХ Қирғизистондан ноқонуний олиб келинган психотроп дориларни сотувчи гуруҳ фаолиятига чек қўйгани, Тошкентда нарколаборатория ташкил қилганларни ушлангани, Самарқандда 5 килограмга яқин гиёҳванд моддалар айланмасига чек қўйилгани тўғрисида хабар берилганди.

Асирга тушган ўғли билан қайта кўришган она, Ўзбекистон байроғи олдидаги Мбаппе, шам ёруғида ўтирган украиналиклар — 26 ноябрь суратлари
Мақолалар0:47 | 27.11.22
Асирга тушган ўғли билан қайта кўришган она, Ўзбекистон байроғи олдидаги Мбаппе, шам ёруғида ўтирган украиналиклар — 26 ноябрь суратлари
Остонада намойишчиларнинг барчаси қўлга олинди
Янгиликлар23:40 | 26.11.22
Остонада намойишчиларнинг барчаси қўлга олинди
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Беларусга ҳамдардлик билдирди
Янгиликлар23:10 | 26.11.22
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Беларусга ҳамдардлик билдирди
Самарқандда зилзила содир бўлди
Янгиликлар22:22 | 26.11.22
Самарқандда зилзила содир бўлди
Фарғона-Тошкент авиапарвози бекор қилинди
Янгиликлар21:50 | 26.11.22
Фарғона-Тошкент авиапарвози бекор қилинди
Қозоғистонда намойишлар бошланди — видео
Янгиликлар21:05 | 26.11.22
Қозоғистонда намойишлар бошланди — видео