Жиззахда ўнга яқин машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео

Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида бир киши ҳалок бўлди, деб хабар беради вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ахборот хизмати.

Кадр: Telegram

Маълум қилинишича, 18 август куни соат 23:30 ларда Тошкент—Термиз автомобиль йўлининг 1010-километрида Бойсун туманида яшовчи 52 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги «Зил-130» русумли юк автомашинаси носоз ҳолда тўхтаб қолган. Шу ерда хизмат олиб бораётган ЙПХ инспектори «Cobalt» русумли ЙПХ хизмат автомашинасида маёқчаларини ёқиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаб турган вақтида, 21 ёшли зоминлик ҳайдовчи «Зил-130» русумли юк автомашинаси билан ЙПХ инспекторининг хизмат автомашинасини чап томонини қириб ўтиб, олдинда тўхтаб турган юк машинасининг орқа қисмига урилган.

Юзага келган тирбандлик туфайли тўхтаб турган 26 ёшли бухоролик ҳайдовчи бошарувидаги «Damas» автомобили орқасидан ҳаракатланиб келаётган 24 ёшли зоминлик ҳайдовчи бошқарувидаги «Зил-130» русумли юк автомашинанинг тормоз тизими ишламай қолиши натижасида, олдиндаги автомашиналар ўнг томони ва бордюр ўртасидан юриб кетган. Оқибатда юк машинаси Самарқанд вилояти Қўшкўпир туманида яшовчи 53 ёшли пиёдани уриб юбориб ҳаракатланишда давом этган ва «Cobalt» русумли ЙПХ хизмат авомашинасининг орқасидан уриб техник шикаст етказган.

ЙТҲ оқибатида 21 ёшли «Зил-130» русумли ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этган ва икки нафар фуқаро тан жароҳати олган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Тошкентда 18 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлгани, Тошкентда «Spark» ва «Lacetti» иштирокидаги ЙТҲда икки киши ҳалок бўлгани, Жиззахда 3 та юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлгани тўғрисида хабар берилганди.

Ўзбекистонда илк бор робот-жарроҳ ёрдамида мураккаб амалиёт ўтказилди
Жамият, Тошкент ш.15:08 | 28.9.22
Ўзбекистонда илк бор робот-жарроҳ ёрдамида мураккаб амалиёт ўтказилди
«Залдан чиқиб кетинг ва гувоҳномани топширинг». Умурзоқов ҳокимларни қандай ишдан олгани аудиоси тарқалди
Жамият14:46 | 28.9.22
«Залдан чиқиб кетинг ва гувоҳномани топширинг». Умурзоқов ҳокимларни қандай ишдан олгани аудиоси тарқалди
Яккасарой туманидаги «Мовий гумбаз» ҳиёбонида қуриган дарахтлар кесиб ташланади
Жамият14:16 | 28.9.22
Яккасарой туманидаги «Мовий гумбаз» ҳиёбонида қуриган дарахтлар кесиб ташланади
Тошкентда сохта маълумотлар билан банкдан 2,5 млрд сўм кредит олганлар аниқланди
Жамият13:53 | 28.9.22
Тошкентда сохта маълумотлар билан банкдан 2,5 млрд сўм кредит олганлар аниқланди
Олий суд ноҳақ айбланган фуқаронинг ҳуқуқларини тиклаб берди
Жамият13:53 | 28.9.22
Олий суд ноҳақ айбланган фуқаронинг ҳуқуқларини тиклаб берди
Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 2 трлн сўм ажратилади
Жамият13:31 | 28.9.22
Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 2 трлн сўм ажратилади