ЖССТ одамдан итга маймунчечак юққани сабабли огоҳлантириш билан чиқди

Францияда одамдан итга маймунчечак вирусини юқтиришнинг дунёдаги биринчи ҳолати аниқлангани ҳақида хабар берилганди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) ҳолат юзасидан огоҳлантирди. Бу ҳақда «NDTV» хабар берди.

Фото: «Deccan Herald»

Ташкилот мурожаатида маймунчечакка чалинган одамларни ҳайвонларга яқинлаштирмаслик, улар билан алоқа қилмасликни сўраган. Бунга Парижда икки эркак ва улар билан бирга яшовчи ит ўртасида маймунчечакнинг ҳайвонга юқиши ҳолати сабаб бўлган.

«Бу одамдан ҳайвонга юқиши ҳақида хабар берилган биринчи ҳолат ҳисобланади», —дейди ЖССТнинг маймунчечак бўйича техник раҳбари Розамунд Льюис.

У мутахассислар юқишнинг бундай йўли ҳақидаги назарий хавфни билгани ва соғлиқни сақлаш идоралари аллақачон беморларга «уй ҳайвонларидан изоляция қилишни» маслаҳат берганини айтган. Бундан ташқари, у уйдан ташқарида кемирувчилар ва бошқа ҳайвонларни юқтириш хавфини камайтириш учун «чиқиндиларни бошқариш жуда муҳим» эканини билдирган.

«Вируслар турлар орасида тарқалиш тўсиғидан ўтиб кетганда, улар кўпинча хавфлироқ йўналишда мутацияга учраганида хавотир уйғотади», — деган у.

Мутахассис вирус бошқа популяцияда турли муҳитга ўтиши билан, унинг ривожланиши ва мутацияга учраши эҳтимоли борлигини таъкидлаган. Асосий ташвиш уйдан ташқари ҳайвонларга тегишли ҳисобланиши келтирилган.

«Кўпроқ хавф вирус ҳайвонлар зичлиги юқори бўлган кичик сутемизувчилар популяциясига кириши ҳисобланади. Бир ҳайвондан касаллик бошқасига юқиши жараёнида вируснинг тез эволюциясини кўрасиз. Мен вирус итдан одамга қараганда тезроқ юқишини кутмайман, лекин ҳушёр бўлишимиз керак. Уй ҳайвонлари хавф туғдирмайди», — деган ЖССТнинг фавқулодда вазиятлар бўйича директори Майкл Райан.

Аввалроқ АҚШда маймунчечак сабабли фавқулодда ҳолат эълон қилинганди. Шунингдек, Европада маймунчечакдан илк ўлим қайд этилганди.

Ёнаётган баррикада, намойишга чиққан истеъфодаги ҳарбийлар, Таиланддаги ноодатий фестиваль — бугун суратлари
Жамият23:37 | 27.9.22
Ёнаётган баррикада, намойишга чиққан истеъфодаги ҳарбийлар, Таиланддаги ноодатий фестиваль — бугун суратлари
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Жамият22:02 | 27.9.22
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Жамият21:39 | 27.9.22
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Жамият21:00 | 27.9.22
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Жамият20:54 | 27.9.22
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Жамият20:13 | 27.9.22
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди