Конституцияда Ўзбекистоннинг ташқи сиёсатдаги позицияси аниқ тарзда белгиланиши кутилмоқда

Ўзбекистон осмонининг мусаффолиги баъзан халқ орасида турли ҳазиллар, кинояларга сабаб бўлади. Тинчликнинг нақадар буюк неъмат эканлигини кези келганида унутиб қўйсак-да, дунёнинг турли чеккаларида юз бераётган қуролли тўқнашувлар, тинч аҳоли вакиллари орасидаги қурбонлар, болаларнинг мактабга, боғчага бора олмай бункерларда жон сақлаётгани акс этган тасвирлар буни бизга эслатиб туради.

«Бир кун уруш бўлган жойдан қирқ йил барака қочади». Бу мақол замирида жуда катта маъно ётибди. Чиндан ҳам уруш сабабли мамлакат тараққиёти бир неча ўн йиллар орқага  кетиши, иқтисодиёт, фан, таълим, қўйингки, барча соҳа инқирозга юз тутиши мумкин. Айниқса, мамлакатлар ўртасида барча соҳада узвий ҳамкорлик алоқалари ўрнатилган ҳозирги шароитда Украинадаги зиддиятлар мисолида буни яққол кўрамиз.

Йиллар давомида бизга сабоқ бўлган ҳолат ҳамда вазиятлар Ўзбекистон ташқи сиёсатида тинчликсеварликни устувор тамойил сифатида мустаҳкамлашга хизмат қилди. Эндиликда у махсус модда кўринишида Конституциядан жой олиши кўзда тутилмоқда.

Донишманд халқимизнинг яна бир аҳамиятини йўқотмайдиган мақоли бор: “Қўшнинг тинч – сен тинч”. Бугун Ўзбекистон ўзининг мисли кўрилмаган очиқлиги ва жадаллиги билан ажралиб турган конструктив ташқи сиёсат юритмоқда. Узоқ йиллар давомида хорижий давлатлар билан, айниқса, ён қўшнилар билан бўлган совуқ муносабатлар амалда ҳеч қандай яхшиликка олиб келмаслигини кўрдик. Сўнгги йилларда бу соҳада қамров ва мазмун жиҳатидан улкан ислоҳотлар амалга оширилди. Хусусан, Марказий Осиё минтақасидаги мамлакатлар билан барча соҳаларда ўзаро дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик руҳидаги муносабатларни янги босқичга олиб чиқиш, иқтисодий, маданий алоқаларни ривожлантириш борасидаги қадамлар алоҳида эътирофга сазовор. Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашувларини ўтказиш йўлга қўйилди.

Шунингдек, сувдан фойдаланиш, Ўзбекистон ва қўшни давлатлар ўртасидаги давлат чегараларини делимитация ва демаркация қилиш, транспорт коммуникацияларидан фойдаланиш, давлат чегараларини кесиб ўтиш каби мураккаб ва чалкаш муаммоларга ечим топилди. Узоқ йиллар давомида бир-бирини кўра олмаган қон-қариндошлар яна учрашди. Агар рақамларга мурожаат қиладиган бўлсак, Марказий Осиё давлатлари билан ташқи савдонинг умумий ҳажмдаги улуши 2017 йилда 10,3 фоизни ташкил этган, 2021 йилда ушбу кўрсаткич 15,1 фоизга етди.

Айни пайтда, ҳеч иккиланмай айтишимиз мумкинки, Ўзбекистон барча давлатлар билан дўстона ташқи сиёсат юритади. Арзимаган сабаблар билан қайсидир давлатни ўзига душман қилиш, уруш келтириб чиқарувчи провокацион хатти-ҳаракатлар қандай оқибатларга олиб келиши мумкинлигини жуда яхши биламиз.

Шундай экан, Ўзбекистоннинг ташқи сиёсатдаги позицияси аниқ тарзда Бош қонунимизда белгиланиши танлаган йўлимиздан ишонч ва қатъият билан боришда давом этишимизни таъминлайди.

Ҳарбийлар билан селфи тушаётган вице-президент, Виндзордаги кийиклар подаси, тўфон келтирган талафотлар — бугун суратлари
Жаҳон23:58 | 30.9.22
Ҳарбийлар билан селфи тушаётган вице-президент, Виндзордаги кийиклар подаси, тўфон келтирган талафотлар — бугун суратлари
Apple Россиядаги аксарият ходимларини Қирғизистонга кўчирди
Жаҳон23:37 | 30.9.22
Apple Россиядаги аксарият ходимларини Қирғизистонга кўчирди
Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган икки аёлга суд ҳукми ўқилди
Жамият, Тошкент вил.23:06 | 30.9.22
Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган икки аёлга суд ҳукми ўқилди
Ўзбекистонга илк бор Техас штати савдо миссияси келади
Жаҳон22:35 | 30.9.22
Ўзбекистонга илк бор Техас штати савдо миссияси келади
АҚШ Сенати Украинага қўшимча 12,4 млрд долларлик ёрдам лойиҳасини маъқуллади
Жаҳон22:08 | 30.9.22
АҚШ Сенати Украинага қўшимча 12,4 млрд долларлик ёрдам лойиҳасини маъқуллади
Ўзбекистон ва Жаҳон банки ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича «йўл харитаси» қабул қилинади
Жамият21:42 | 30.9.22
Ўзбекистон ва Жаҳон банки ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича «йўл харитаси» қабул қилинади