Москвада ўзбекистонлик фаррош болаларга жинсий зўравонлик қилишда гумонланиб, ҳибсга олинди

Россия пойтахти Москва шаҳрида фаррош бўлиб ишлаган Ўзбекистон фуқароси болаларга нисбатан жинсий зўравонлик қилганликда гумонланиб ҳибсга олинди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Фото: «Sputnik»

Маълумот ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари томонидан тасдиқланган. «Головинский туман суди Россия Жиноят кодексининг 132-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этишда гумон қилинган Ўзбекистон фуқаросига нисбатан икки ой муддатга, 14 октябргача қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини танлади», дейилади хабарда.

Таъкидланишича, ҳолат юзасидан 13 август куни Флотская кўчасидаги 2-уй ёнидаги ўйин майдончасида юрган болаларнинг ота-оналари полицияга мурожаат қилган. «Улар номаълум шахс вояга етмаганларга яқинлашиб, жинсий характердаги ҳаракатларни амалга ошира бошлаганини айтган», — дейди манба.

Ҳолат юзасидан энг яқин уйга кираверишда полициячилар гумонланувчини қўлга олган. У Москвада ноқонуний бўлган Ўзбекистон фуқароси бўлган. Мазкур факт юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Аввалроқ Россияда ўзбекистонлик уч мигрант ўсмир қизни зўрлагани ва Россияда ўзбекистонлик йигит 14 ёшли қизга жинсий тажовуз қилгани айтилганди.

Тайванда дориларини организмнинг зарур нуқталарига етказиб берувчи митти робот яратилди
Жаҳон8:11 | 26.9.22
Тайванда дориларини организмнинг зарур нуқталарига етказиб берувчи митти робот яратилди
Ўзбекистонда 26 сентябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият7:07 | 26.9.22
Ўзбекистонда 26 сентябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
АҚШ Россияга ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимоли бўйича жавоб беришга ваъда берди
Жамият22:34 | 25.9.22
АҚШ Россияга ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимоли бўйича жавоб беришга ваъда берди
Росcияда кундан-кунга авж олаётган ҳарбий сафарбарликка қарши митинглар — фоторепортаж
Жамият21:24 | 25.9.22
Росcияда кундан-кунга авж олаётган ҳарбий сафарбарликка қарши митинглар — фоторепортаж
Хориждан ўқишини кўчиришга ариза топширган 6 ярим минг нафар тиббиёт йўналиши талабасининг аризаси рад этилди
Жамият20:21 | 25.9.22
Хориждан ўқишини кўчиришга ариза топширган 6 ярим минг нафар тиббиёт йўналиши талабасининг аризаси рад этилди
Тошкентда Шарқшунослик университетининг янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди
Жамият, Тошкент ш.20:19 | 25.9.22
Тошкентда Шарқшунослик университетининг янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди