Наманганда ўғриланган Қуръон мусҳафи топилди — видео

Намангандаги зиёратгоҳдан Қуръони Карим китобининг қўлёзма нусхаси ўғирлаган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Кадр: Telegram

Чортоқ тумани «Султон Увайс Қараний» зиёратгоҳидаги Қуръони Карим китобининг қўлёзма нусхаси 10 август кунига ўтар кечаси номаълум шахслар томонидан ўғирлаб кетилганди.

Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси томонидан ҳамкорликда олиб борилган тезкор қидирув ишлари натижасида мазкур ўғирликни содир этган икки нафар шахс қўлга олинган. Улардан бири Чортоқ тумани, иккинчиси эса Наманган шаҳрида яшовчи фуқаролар бўлиб, китоб шаҳарнинг Навоий кўчасида жойлашган кўп қаватли уйлардаги хонадонларнинг бирида сақлаб келинган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ўғирланган Қуръони Каримнинг қўлёзма нусхасига ҳеч қандай зарар етмаган.

Гумонланувчилар Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддасига (ушлаб туриш асослари) мувофиқ ушланган, ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Аввалроқ Сирдарёда эркак масжиддаги эҳсон қутисидан 27 миллион сўм ўғирлагани, Тошкентда масжидда ўғрилик қилган эркак қамоққа олингани тўғрисида хабар берилганди.

Тошкентда сохта маълумотлар билан банкдан 2,5 млрд сўм кредит олганлар аниқланди
Жамият13:53 | 28.9.22
Тошкентда сохта маълумотлар билан банкдан 2,5 млрд сўм кредит олганлар аниқланди
Олий суд ноҳақ айбланган фуқаронинг ҳуқуқларини тиклаб берди
Жамият13:53 | 28.9.22
Олий суд ноҳақ айбланган фуқаронинг ҳуқуқларини тиклаб берди
Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 2 трлн сўм ажратилади
Жамият13:31 | 28.9.22
Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 2 трлн сўм ажратилади
Россияликлар орасида Ўзбекистонда квартираларни ижарага олишга қизиқиш ортди
Жамият13:13 | 28.9.22
Россияликлар орасида Ўзбекистонда квартираларни ижарага олишга қизиқиш ортди
Бухорода ўзини поезд тагига ташлаган 38 ёшли аёл тўғрисида қўшимча маълумот берилди
Бухоро, Жамият12:48 | 28.9.22
Бухорода ўзини поезд тагига ташлаган 38 ёшли аёл тўғрисида қўшимча маълумот берилди
Эркинжон Турдимовдан Хушнудбек Худойбердиевгача: туризм фидойилари тақдирланди
Жамият12:31 | 28.9.22
Эркинжон Турдимовдан Хушнудбек Худойбердиевгача: туризм фидойилари тақдирланди