Ўзбекистон 7 ойда 1,5 млн дона телефон импорт қилди

Ўзбекистонга 2022 йилнинг январь-июль ойларида хориждан қиймати 102,8 миллион долларга тенг бўлган 1 508 602 дона мобил телефон импорт қилинган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, телефон импорти 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 92 950 донага ошган.

Ўтган етти ой ичида Ўзбекистон 11 та давлатдан телефон импорт қилган. Бунда асосий улуш Хитой ҳисобига тўғри келади — 1,1 миллион дона. Шунингдек, қуйида давлатлардан ҳам мобил телефонлар олиб келинган.

  • БАА – 149 минг дона;
  • Ветнам – 142 минг дона;
  • Ҳиндистон – 101 минг дона;
  • Қозоғистон – 10,3 минг дона;
  • Жанубий Корея – 2,1 минг дона.

Ойлар кесимида телефон импорти:

  • январь – 129 766 дона;
  • февраль – 284 461 дона;
  • март – 286 056 дона;
  • апрель – 276 362 дона;
  • май – 124 393 дона;
  • июнь – 229 872 дона;
  • июль – 177 692 дона.

Аввалроқ Ўзбекистон импортида юқори улушга эга давлатлар рўйхати эълон қилинган, ўтган 7 ойда асосан қайси давлатлардан енгил автомобиль импорт қилгани маълум бўлганди.

Ёнаётган баррикада, намойишга чиққан истеъфодаги ҳарбийлар, Таиланддаги ноодатий фестиваль — бугун суратлари
Жамият23:37 | 27.9.22
Ёнаётган баррикада, намойишга чиққан истеъфодаги ҳарбийлар, Таиланддаги ноодатий фестиваль — бугун суратлари
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Жамият22:02 | 27.9.22
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Жамият21:39 | 27.9.22
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Жамият21:00 | 27.9.22
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Жамият20:54 | 27.9.22
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Жамият20:13 | 27.9.22
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди