Ўзбекистон IT-экспорти ўтган олти ойда 4,4 бараварга ошди

Ўзбекистон IT-экспорти 2022 йилнинг ўтган даврида 4,4 бараварга ошди ва ва 53,2 миллион долларни ташкил этди. Бу ҳақда IT Park’нинг 1-ярим йиллик ҳисоботида маълум қилинди.

Фото: «Халқ сўзи Online»

2022 йилнинг биринчи ярим йиллиги якунларига кўра, IT Park резидентлари сони 747 та компанияни ташкил этиб, ушбу кўрсатгич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 155 фоизга ўсган. Ҳудудларда ҳам ахборот технологиялари соҳасидаги ташкилотлар сони ортиб бормоқда. Мисол учун, айтиб ўтилган 747 та компаниядан 157 таси вилоятларда рўйхатдан ўтган.

Ўтган 6 ойда 134 та IT-компания ташкил этилган, 94 та ташкилот IT соҳасида таълим хизматларини кўрсатиб келмоқда, хорижий IT-компаниялар сони эса 107 тага етган.

Қайд этилишича, IT Park резидентлари томонидан амалга оширилган экспорт ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4,4 бараварга ошиб, 53,2 миллион долларни ташкил этган. Шу билан бирга, экспортинг 88 фоизи АҚШ, қолгани эса Буюк Британия, Германия, МДҲ давлатлари ва БАА тўғри келади.

«2022 йилнинг охирига қадар експорт ҳажмини 100 миллион долларга етказиш режалаштирилган. Бажарилган хизматларнинг умумий ҳажми – 2,3 триллион сўмни ташкил этди. Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан мазкур кўрсатгич 235 фоиз ошди», — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда мажбуриятини бажармаган ўттизга яқин IT Park компаниялар мақоми бекор қилинганди.

Ўзбекистоннинг Берлиндаги элчихонасида «Ўзбекистонлик» халқаро форуми бўлиб ўтди
Жамият20:30 | 1.10.22
Ўзбекистоннинг Берлиндаги элчихонасида «Ўзбекистонлик» халқаро форуми бўлиб ўтди
Тошкентдаги ҳарбий госпиталда дарахтлар қуритилаётганига муносабат билдирилди
Жамият19:46 | 1.10.22
Тошкентдаги ҳарбий госпиталда дарахтлар қуритилаётганига муносабат билдирилди
Президент тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини янада кенгайтиришга доир фармонни имзолади
Жамият19:07 | 1.10.22
Президент тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини янада кенгайтиришга доир фармонни имзолади
Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Жамият18:32 | 1.10.22
Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Жамият17:45 | 1.10.22
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Азиз Абдуҳакимов Tourism EXPO Japan 2022 вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди
Жамият17:14 | 1.10.22
Азиз Абдуҳакимов Tourism EXPO Japan 2022 вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди