Ўзбекистон Президенти Каъбатуллоҳни тавоф қилди — видео

Шавкат Мирзиёев 19 август куни Масжидул Ҳаромда Умра зиёратини амалга оширишни бошлагани ҳақида хабар берилганди. «Times.uz»нинг маълум қилишича, Президент Каъбатуллоҳга кириб, дуо қилди ва унинг атрофида тавоф қилди.

Кадр: Telegram / @times_officialuz

Қайд этилишича, Президент Каъбатуллоҳ ичига кириб, тўртала томонга қараб 2 ракатдан намоз ўқиган, Ватан, халқ фаровонлигини сўраб, йиғлаб дуо қилган. Каъбатуллоҳ деворларини артиб, тозалаган.

Шавкат Мирзиёев Каъбатуллоҳни тавоф қилиб, Мақоми Иброҳим ортида 2 раъкат намоз ўқиганларидан сўнг саъй амалини бажаришга киришган. Бунда Сафо тепалигидан Марва тепалиги томон эзгу ният ва дуолар қилиб, 7 мартта юриб бориб келинади. Юқорида яшил чироқ ёниб турган жойдан бироз югуриб ўтилади.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг таклифига биноан 17 август куни тонгда давлат ташрифи билан ушбу мамлакатга жўнаб кетганди. Президент Тошкент вақти билан 16:10 да Мадинаи Мунавварага етиб борган.

Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонига давлат ташрифининг биринчи манзили сифатида муқаддас Мадина шаҳрига боргач, у ердаги Масжидун Набавийда икки ракат намоз ўқиб, Ўзбекистон халқига тинчлик ва фаровонлик тилаб дуо қилганди.

Қутқарув кемасида баскетбол ўйнаётган муҳожирлар, намойишларни бостираётган ҳарбийлар, карантиндаги шаҳар — бугун суратлари
Жаҳон23:34 | 24.9.22
Қутқарув кемасида баскетбол ўйнаётган муҳожирлар, намойишларни бостираётган ҳарбийлар, карантиндаги шаҳар — бугун суратлари
Тожикистон Бош прокуратураси қирғиз ҳарбийлари ва фуқароларига нисбатан жиноий иш қўзғатди
Жаҳон22:25 | 24.9.22
Тожикистон Бош прокуратураси қирғиз ҳарбийлари ва фуқароларига нисбатан жиноий иш қўзғатди
Бугун оқшоми. Украиналик хакерлар ҳужумига учраётган «Мир», 60 ёшида талаба бўлган маҳалла раиси, «сафарбарлик»ка қарши намойишлар
Жамият, Жаҳон21:00 | 24.9.22
Бугун оқшоми. Украиналик хакерлар ҳужумига учраётган «Мир», 60 ёшида талаба бўлган маҳалла раиси, «сафарбарлик»ка қарши намойишлар
Бухорода олти тонна пахтани яширин равишда олиб кетаётган шахслар ушланди
Жамият20:35 | 24.9.22
Бухорода олти тонна пахтани яширин равишда олиб кетаётган шахслар ушланди
Путин сафарбарлик юзасидан янги қонун имзолади
Жаҳон20:14 | 24.9.22
Путин сафарбарлик юзасидан янги қонун имзолади
Туркия БМТ Хавфсизлик кенгашининг вето қўйиш ҳуқуқини бекор қилиш таклифи билан чиқди
Жаҳон19:42 | 24.9.22
Туркия БМТ Хавфсизлик кенгашининг вето қўйиш ҳуқуқини бекор қилиш таклифи билан чиқди