Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати салқин бўлади

Дам олиш кунлари Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича кам булутли ва салқин об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, 19 август ва дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудудига Урал ҳудудларидан қуруқ ва салқин ҳаво кириб келиши давом этади.

Республика бўйича асосан кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 19-20 августда 17-22 метр/секундгача кучаяди, баъзи жойларда чанг-тўзонлар кузатилади. Республиканинг айрим ҳудудларида шамолнинг кучайиши 24-27 метр/секундга етиши мумкин.

Шанба ва якшанба кунлари ҳаво янада салқинлашади. Кечаси ва эрталаб ҳарорат 12-15 даражагача пасаяди, кундуз кунлари эса 27-30 даража атрофида бўлади. Бундай ҳарорат фони ушбу давр учун иқлимий меъёрдан 3-5 даражага пастдир.

Аввалроқ Ўзбекистонда ҳафта давомида бироз булутли об-ҳаво кузатилиши тўғрисида хабар берилганди.

Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Жамият18:32 | 1.10.22
Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Жамият17:45 | 1.10.22
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Азиз Абдуҳакимов Tourism EXPO Japan 2022 вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди
Жамият17:14 | 1.10.22
Азиз Абдуҳакимов Tourism EXPO Japan 2022 вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди
Тошкентда номаълум шахслар мушукнинг юнгини олиб, мўйловларини қирқиб ташлади
Жамият16:28 | 1.10.22
Тошкентда номаълум шахслар мушукнинг юнгини олиб, мўйловларини қирқиб ташлади
Ўзбекистон ТИВ Кобулдаги портлаш юзасидан баёнот берди
Жамият15:34 | 1.10.22
Ўзбекистон ТИВ Кобулдаги портлаш юзасидан баёнот берди
Россия АҚШнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашидаги резолюция лойиҳасига вето қўйди
Жаҳон15:31 | 1.10.22
Россия АҚШнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашидаги резолюция лойиҳасига вето қўйди