Ўзбекистонда «Олтин ҳалқа» лойиҳаси йўлга қўйилади

Ўзбекистонда сентябрь ойи охирида туризмни ривожлантиришга қаратилган «Олтин ҳалқа» лойиҳаси амалга оширилади. Бу ҳақда «Bugun.uz» мухбири хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум қилинишича, лойиҳага кўра «Dunyo boʻylab» телеканали ва «Йўлтанламаслар клуби» ҳамкорликда ҳар ойда бир марта Ўзбекистоннинг энг юқори чўққилари, янги нуқталарига экспедициялар ташкил этилади. Ҳар бир вилоятларга олиб борувчи йўллар, улардаги автошохобчалар, мотеллар, йўл бўйи инфратузилмалари ва уй меҳмонхоналари харитага туширилади.

Шунингдек, Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги Амирсой тоғ-чанғи курортида 11-17 август кунлари халқаро йўлтанламас автомобилларнинг 15-фестивали бўлиб ўтди. Фестиваль Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Тошкент вилояти ҳокимлиги ва Шанхай ҳамкорлик ташкилоти давлатлари билан ҳамкорликда ташкил этилган. Тадбирнинг асосий мақсади Ўзбекистонда туризмнинг янги соҳаси бўлган автотуризмни ривожлантиришга қаратилган.

Фестивалда 200 дан ортиқ автомобиль, 800 дан ортиқ чет эллик сайёҳлар, шунингдек ўзбекистонлик иштирокчилар қатнашди. Тадбирга умумий ҳисобда 1,5 мингдан зиёд сайёҳ келган.

Ўзбекистонда 1 октябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият7:35 | 1.10.22
Ўзбекистонда 1 октябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Ҳарбийлар билан селфи тушаётган вице-президент, Виндзордаги кийиклар подаси, тўфон келтирган талафотлар — бугун суратлари
Жаҳон23:58 | 30.9.22
Ҳарбийлар билан селфи тушаётган вице-президент, Виндзордаги кийиклар подаси, тўфон келтирган талафотлар — бугун суратлари
Apple Россиядаги аксарият ходимларини Қирғизистонга кўчирди
Жаҳон23:37 | 30.9.22
Apple Россиядаги аксарият ходимларини Қирғизистонга кўчирди
Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган икки аёлга суд ҳукми ўқилди
Жамият, Тошкент вил.23:06 | 30.9.22
Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган икки аёлга суд ҳукми ўқилди
Ўзбекистонга илк бор Техас штати савдо миссияси келади
Жаҳон22:35 | 30.9.22
Ўзбекистонга илк бор Техас штати савдо миссияси келади
АҚШ Сенати Украинага қўшимча 12,4 млрд долларлик ёрдам лойиҳасини маъқуллади
Жаҳон22:08 | 30.9.22
АҚШ Сенати Украинага қўшимча 12,4 млрд долларлик ёрдам лойиҳасини маъқуллади