Ўзбекистонда оммавий тадбирлар ўтказиш тартиби ўзгартирилади

Ўзбекистонда оммавий тадбирларни ўтказишда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ҳамда жамоат тартибини сақлаш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан ҳукуматнинг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади. Миллий гвардия Вазирлар Маҳкамасининг бу борадаги тегишли қарори лойиҳасини муҳокамага қўйди.

Фото: «Bugun.uz»

Ҳужжат лойиҳасига кўра, алоҳида тоифадаги оммавий тадбир — Ўзбекистон ҳудудида Наврўз, Мустақиллик, Ҳайит, Рождество, Пасха, Янги йил, ижтимоий сиёсий, оммавий маданий, спорт ва бошқа турдаги республика миқёсидаги ҳамда халқаро аҳамиятга эга бўлган, президент ва Вазирлар Маҳкамаси қарор, баён ва топшириқларига мувофиқ ташкил этиладиган оммавий тадбирлар белгиланган.

Биринчи тоифадаги оммавий тадбир – 200 ва ундан кўп кишилар иштирокида алоҳида тоифадаги оммавий тадбир тоифасига кирмайдиган, Тошкент, Нукус шаҳарлари ва вилоят марказлари ҳудудида ўтказиладиган оммавий тадбир. Иккинчи тоифадаги оммавий тадбир – алоҳида тоифадаги оммавий тадбир ҳамда биринчи тоифага кирмайдиган оммавий тадбир.

Оммавий тадбир ўтказишга рухсатномаларни бериш ёки рухсатномалар беришни рад этиш, амал қилиш муддатини узайтириш, тўхтатиб туриш, амал қилишини тўхтатиш ёхуд рухсатномани бекор қилиш тўғрисидаги таклифларни тайёрлаш ва ваколатли органлар томонидан кўриб чиқишга киритиш, оммавий тадбирларни ташкил қилиш ва ўтказиш тартибига риоя этилишини назорат қилиш ваколатли орган ҳузурида ташкил қилинадиган оммавий тадбирлар ўтказилишини назорат қилиш комиссиялари томонидан амалга оширилади.

Комиссиялар таркибига Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, оммавий тадбирлар турига кўра бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар ҳудудий бўлинмалари вакиллари ҳамда оммавий тадбирларни ўтказиш объекти маъмурияти киради.

Қорақалпоғистон Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармаси, вилоятлар ички ишлар бошқармалари ҳузуридаги комиссиялар таркибига Миллий гвардия ҳудудий бўлинмалари вакиллари киради.

Комиссия таркиби ва иш регламенти ваколатли орган томонидан тасдиқланади. Комиссия йиғилишлари зарурат бўлганда ўтказилади. Комиссияга ваколатли орган раҳбарининг ўринбосари раислик қилади.

Комиссия:

  • рухсатнома бериш тўғрисидаги аризаларни кўриб чиқади;
  • рухсатнома бериш ёки рухсатномалар беришни рад этиш, амал қилиш муддатини узайтириш, тўхтатиб туриш, тугатиш ёки бекор қилиш тўғрисидаги таклифларни тайёрлайди ва ваколатли органлар томонидан кўриб чиқишга киритади;
  • оммавий тадбирларни ташкил қилиш ва ўтказиш тартибига риоя этилишини назорат қилади;
  • бевосита жойга чиққан ҳолда, оммавий тадбирни ўтказиш объекти маъмуриятида ва оммавий тадбир ташкилотчисида уни ўтказиш учун талаб қилинадиган шароитларни текширади, текширувларни амалга ошириш учун ишчи гуруҳлар ташкил қилади, зарур хулосалар ва маълумотларни тақдим этиш учун манфаатдор ташкилотлар малакали мутахассислари ва экспертларини келишилган ҳолда жалб қилади.

Оммавий тадбирларни ўтказишда қуйидагилар туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари вазифалари ҳисобланади:

  • тегишли ҳудудда жойлашган оммавий тадбирларни ўтказиш объектлари рўйхатини ўз сайтларида эълон қилиш;
  • зарурат билан, туманлар (шаҳарлар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари) сўровига асосан ўз ходимларининг комиссия фаолиятида иштирокини таъминлаш;
  • сайловчилар билан учрашувлар каби оммавий тадбирлар ўтказиш ҳақида хабарномани олган кунда жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизликни таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни кўриш учун Миллий гвардия ҳудудий бўлинмасига (оммавий тадбир биринчи тоифадаги объектда ўтказилганда) ёки ҳудудий ички ишлар органига (оммавий тадбир иккинчи тоифадаги объектда ўтказилганда) билдиришнома юбориш.

Туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари қонунчиликка мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам амалга ошириши мумкин.

Аввалроқ Миллий гвардияга жамоат тартибини сақлашга оид яна бир ваколат берилиши ҳақида хабар берилганди.

Ёнаётган баррикада, намойишга чиққан истеъфодаги ҳарбийлар, Таиланддаги ноодатий фестиваль — бугун суратлари
Жамият23:37 | 27.9.22
Ёнаётган баррикада, намойишга чиққан истеъфодаги ҳарбийлар, Таиланддаги ноодатий фестиваль — бугун суратлари
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Жамият22:02 | 27.9.22
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Жамият21:39 | 27.9.22
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Жамият21:00 | 27.9.22
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Жамият20:54 | 27.9.22
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Жамият20:13 | 27.9.22
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди