Ўзбекистонда сотувда бўлган арматуралар сифати стандарт ва техник шартларга жавоб берадими?

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги томонидан арматуранинг механик хусусиятлари ва кимёвий таркиби сифатини аниқлаш мақсадида экспертиза ўтказилди. Бу ҳақда агентлик ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «МегаСталь»

Эслатиб ўтамиз, Жиззахдаги Мустақиллик кўчасида 2022 йтлнинг 10 январь куни хусусий қурилиш компанияси томонидан қурилаётган олти қаватли бинонинг бир қисми қулаб тушганди. Ушбу воқеадан сўнг агентлик томонидан ўтказилган экспертиза ишлари 3 босқичда амалга оширилган. Биринчи босқичдаги синов учун қуйидаги намуналар харид қилинган:

  1. 1. А400 классидаги 12 мм диаметрли арматура намунаси «DIMAX sanoat-savdo ko’rgazma biznes markazi» МЧЖ (Тошкент шаҳри, Назарбек темир бозори) савдо мажмуасидан. «AKRIL металл прокати»га тегишли;
  2. А400 классидаги 16 мм диаметрли арматура намунаси «METALL CENTER» МЧЖ (Тошкент шаҳри, «Изза» темир бозори) савдо мажмуасидан. «Wang Da Group» МЧЖ ҚКга тегишли;
  3. А400 классидаги 12 мм диаметрли арматура намунаси, «Жўрабек Омад барака» МЧЖ (Тошкент шаҳри, Изза темир бозори) савдо мажмуасидан. «WANGDA METAL» МЧЖ ҚКга тегишли.
  4. А400 классидаги 8 мм диаметрли арматура намунаси, «TECHNOBUSINESS LUX» МЧЖга қарашли савдо растасидан(Сирдарё вилояти) .«BAO XIN METALL» МЧЖга тегишли.

Экспертизанинг иккинчи босқичида танланган синов намуналари аккредитациядан ўтган лаборатория мутахассислари томонидан «Темир-бетон конструкциялари учун арматура», «Металлургия маҳсулотлари хавфсизлиги тўғрисида’ги умумий техник регламенти учун», «Қурилишда ишлатиладиган қора металлардан металлургия маҳсулотлари хавфсизлиги тўғрисида»ги махсус техник регламентнинг ГОСТ 34028-2016 талабларига мувофиқлиги текширилган.

Кутилган таҳлил натижалари ачинарли бўлиб, стандарт талабларига номувофиқлигини кўрсатган. Яъни Металл прокати – арматура намуналари механик ҳамда кимёвий хоссалари белгиланган меъёрларга жавоб бермаган. Бунда айниқса, кичик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган, қурилиш мақсадларида ишлатиладиган металл прокатида аниқланган камчиликлари кўплаб қурилиш сифати ва хавфсизлигига катта зарар етказмоқда. Зеро, қурувчилар томонидан қад ростлаган  ва фойдаланишга топширилган  кўп қаватли уй ва иншоотлар ўнлаб йиллар давомида мустаҳкам ҳамда хавфсиз маскан бўлиб хизмат қилиши керак. Шуни таъкидлаш лозимки, айрим ҳолларда корхоналар  ўз маҳсулотларини мувофиқлик сертификатисиз сотаётган ҳолатлар ҳам бор.

«Агентлик хавфсизлик ва сифат талабларига жавоб бермайдиган арматураларни сотишни тақиқлаш масаласини кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигига, шунингдек вазирлик ҳузуридаги Қурилиш соҳасида назорат инспекциясига тегишли маълумотларни юборди. Инспекция томонидан юқорида кўрсатилган талабларга жавоб бермайдиган металл буюмлардан қурилиш объектларида фойдаланишни тақиқлаш тўғрисида буйруқ чиқарилди. Агентлик  томонидан бу йўналишдаги ўрганишлар давом эттирилмоқда», дейилади хабарда.

 

Ёнаётган баррикада, намойишга чиққан истеъфодаги ҳарбийлар, Таиланддаги ноодатий фестиваль — бугун суратлари
Жамият23:37 | 27.9.22
Ёнаётган баррикада, намойишга чиққан истеъфодаги ҳарбийлар, Таиланддаги ноодатий фестиваль — бугун суратлари
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Жамият22:02 | 27.9.22
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Жамият21:39 | 27.9.22
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Жамият21:00 | 27.9.22
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Жамият20:54 | 27.9.22
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Жамият20:13 | 27.9.22
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди