Путин ва Си Цзиньпин G20 саммитига боради

Россия президенти Владимир Путин ва Хитой раҳбари Си Цзиньпин ноябрь ойида Балида бўлиб ўтадиган G20 саммитида иштирок этади. Бу ҳақда Индонезия президенти Жоко Видодога таяниб, «Bloomberg» хабар берди.

Фото: «AP»

Маълум қилинишича, Хитой раҳбари ва Россия етакчисининг учрашувда иштирок этиши Украинада уруш бошланганидан кейин биринчи марта АҚШ президенти Жо Байден ва бошқа демократик етакчилар билан тўқнашувга сабаб бўлади. Хитой Ташқи ишлар вазирлиги Си Цзиньпининг саёҳат режаларига изоҳ бериш сўровига дарҳол жавоб бермаган.

Шу билан бирга, Кремль матбуот котиби ҳам изоҳ беришдан бош тортган, бироқ вазиятдан хабардор бошқа бир расмий Путин учрашувда шахсан иштирок этишни режалаштираётганини тасдиқлаган.

Ўз навбатида, Украина президенти девони раҳбари Михаил Подоляк агар Путин G20 саммитида иштирок этса, Владимир Зеленский ҳам унда қатнашишини илгари сурганди.

«Чунки Путиннинг исталган жойда, ҳар қандай саммитда иштирок этиши билвосита саммит ташкилотчилари суверен давлатга ҳужум қилган Россия позициясини қонунийлаштираётганини билдиради. Бу гўёки, биз Россиянинг украиналик болаларни ўлдиришга ҳақли эканига ишонамиз дейишни англатади. Бунга шундай муносабатда бўлиш керак», — деб тушунтирган Подоляк.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина президенти Владимир Зеленский G20 саммитида иштирок этиш шартини айтганди.

Оиласи билан хайрлашаётган астронавт аёл, шаҳар ўртасидаги улкан мушук, автомобиль йўлига ўтириб олган намойишчи — бугун суратлари
Жамият23:52 | 6.10.22
Оиласи билан хайрлашаётган астронавт аёл, шаҳар ўртасидаги улкан мушук, автомобиль йўлига ўтириб олган намойишчи — бугун суратлари
«Uztelecom Starlink’дан кўра 4-5 баробар арзон ва тез интернетни исталган хонадонга олиб бориши мумкин» — Шерзод Шерматов
Жамият, Тошкент ш.23:13 | 6.10.22
«Uztelecom Starlink’дан кўра 4-5 баробар арзон ва тез интернетни исталган хонадонга олиб бориши мумкин» — Шерзод Шерматов
Россия Беларусга импорт ўрнини босиш учун 1,5 млрд доллар ажратди
Жаҳон22:51 | 6.10.22
Россия Беларусга импорт ўрнини босиш учун 1,5 млрд доллар ажратди
Қашқадарёда туман электр тармоқлари корхонаси ходими ток уриши оқибатида вафот этди
Жамият22:35 | 6.10.22
Қашқадарёда туман электр тармоқлари корхонаси ходими ток уриши оқибатида вафот этди
«Сафарбарликдан қочаётган россияликлар Европадан бошпана сўрашга ҳақли» — Meduza
Жаҳон22:04 | 6.10.22
«Сафарбарликдан қочаётган россияликлар Европадан бошпана сўрашга ҳақли» — Meduza
Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» дам олиш маскани қайта сотувга қўйилди
Жамият21:44 | 6.10.22
Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» дам олиш маскани қайта сотувга қўйилди