Қорақалпоғистондаги намойишларга узоқ муддат тайёргарлик кўрилганми?

Қорақалпоғистонда 2022 йил июль ойида юз берган ҳолатлар ва воқеаларни ўрганиш бўйича комиссия аъзолари 19 август куни ҳуқуқ фаоллари Азим Атаниязов ва Арслан Утепов ҳамда «Фуқаролик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш» ННТ республика бўлими бошлиғи Гулсара Жоллибекова билан учрашди. Бу ҳақда Омбудсман ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Омбудсман ахборот хизмати

Маълум қилинишича, ўзаро мулоқот давомида Қорақалпоғистондаги намойишлар ва унинг келиб чиқиши сабаблари бўйича жамоатчилик фикрлари ўрганилган. Хусусан, ҳуқуқ фаоллари томонидан конституциявий ислоҳотлар бошланганиданоқ колл марказ, Telegram bot ва бошқа онлайн платформалар ишга туширилгани алоҳида қайд этилган.

Муҳокамалар жараёнида фуқароларни ташқи кучлар томонидан бошқариш ҳамда молиялаштириш масаласи ҳам кўтарилган. Шунингдек, намойишчиларнинг ички кечинмалари ва аҳолини тинчлантириш учун ҳуқуқ тартибот идоралари томонидан кўрилган чоралар бўйича жамоатчилик фикри ўрганилган. Бунда асосий эътибор инсон ҳуқуқларини бузиш ва шахс эркинликларига тўсқинлик қилувчи ҳолатларни аниқлашга қаратилган.

Намойишга олдиндан тайёргарлик кўрилганми ёки бу фуқароларда тўсатдан норозилик кайфиятининг уйғониши натижасида юзага келган ҳолатми деган масала атрофида муҳокамалар бўлиб ўтган. Комиссия аъзолари сўнгги йилларда Қорақалпоғистондаги ўзгаришларга ҳуқуқ фаолларининг фикрлари билан ҳам қизиққан.

Учрашувда ҳуқуқ фаоллари ва ННТ вакилининг барча фикрлари диққат билан тингланди, керакли маълумотлар олинди. Ҳозирда қўлга киритилган маълумотлар тегишли тартибда ўрганилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил Феруза Эшматова ва комиссия аъзолари 16 август куни Қорақалпоғистонда содир бўлган воқеалар юзасидан қўзғатилган жиноят ишлари бўйича айбланувчиларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилувчи адвокатлар билан учрашганди.

Ҳарбийлар билан селфи тушаётган вице-президент, Виндзордаги кийиклар подаси, тўфон келтирган талафотлар — бугун суратлари
Жаҳон23:58 | 30.9.22
Ҳарбийлар билан селфи тушаётган вице-президент, Виндзордаги кийиклар подаси, тўфон келтирган талафотлар — бугун суратлари
Apple Россиядаги аксарият ходимларини Қирғизистонга кўчирди
Жаҳон23:37 | 30.9.22
Apple Россиядаги аксарият ходимларини Қирғизистонга кўчирди
Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган икки аёлга суд ҳукми ўқилди
Жамият, Тошкент вил.23:06 | 30.9.22
Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган икки аёлга суд ҳукми ўқилди
Ўзбекистонга илк бор Техас штати савдо миссияси келади
Жаҳон22:35 | 30.9.22
Ўзбекистонга илк бор Техас штати савдо миссияси келади
АҚШ Сенати Украинага қўшимча 12,4 млрд долларлик ёрдам лойиҳасини маъқуллади
Жаҳон22:08 | 30.9.22
АҚШ Сенати Украинага қўшимча 12,4 млрд долларлик ёрдам лойиҳасини маъқуллади
Ўзбекистон ва Жаҳон банки ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича «йўл харитаси» қабул қилинади
Жамият21:42 | 30.9.22
Ўзбекистон ва Жаҳон банки ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича «йўл харитаси» қабул қилинади