Қозоғистонда мактаблар беш кунлик таълимга ўтказилади

Қозоғистондаги барча мактаблар, уч сменали мактаблардан ташқари, 2023 йилдан бошлаб беш кунлик тизимга ўтади. Бу ҳақда мамлакат таълим вазири Асхат Аймагамбетовга таяниб, «KазTAG» хабар берди.

Фото: «GOV.kz»

Вазир мазкур қарор мактаб директорлари, директор ўринбосари, ўқитувчилар ва барча ходимларга тааллуқли эканини айтган.

«Ўқитувчилар шанба куни дам олиб, фарзандлари билан бўлиши керак, деб ҳисоблаймиз», — деган Аймагамбетовга.

У бунга ўқув йилининг давомийлигини ошириш ва ўқув юкламасини камайтириш орқали эришилишини қўшимча қилган.

«Бу ерда қуйидагича савол туғилади: жараён таътил тўловига таъсир қиладими? Таътил вақти – 56 кун ва ўзгаришсиз қолмоқда», — деган у.

Вазир директорлардан шанба куни метод кунларини ўтказмасликни ёки «бошқа йўл билан ўқитувчиларни ишга чақиришга уринмасликни» сўраган.

«Бу амалиётга чек қўйиш керак. Ўқитувчилар, мактаб директорлари атиги беш кун ишлаши керак. Таълим бўлимларида ҳам, мактабгача таълим муассасаларида ҳам шундай бўлиши зарур», — дейди Қозоғистон таълим вазири.

Аввалроқ Россияда мактабларда ҳушёрлик дарсини ўтиш таклиф қилинганди. Шунингдек, Грузияда шахмат биринчи синфдан мажбурий фан сифатида ўргатилиши маълум қилинган.

«Qo‘qon etnosport chellenj—2022» республика фестивали ўтказилади
Жамият12:16 | 6.10.22
«Qo‘qon etnosport chellenj—2022» республика фестивали ўтказилади
Афғонистондаги масжидда содир бўлган портлаш қурбонлари 25 кишига етди
Жаҳон11:59 | 6.10.22
Афғонистондаги масжидда содир бўлган портлаш қурбонлари 25 кишига етди
Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Жамият10:56 | 6.10.22
Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Тошкентда дарахтларга яна зарар етказилаётгани аниқланди
Жамият10:38 | 6.10.22
Тошкентда дарахтларга яна зарар етказилаётгани аниқланди
«Хусусий уй-жойлар нархини вазирлик назорат қила олмайди» — Қурилиш вазирлиги
Жамият10:17 | 6.10.22
«Хусусий уй-жойлар нархини вазирлик назорат қила олмайди» — Қурилиш вазирлиги
АҚШ Марказий Осиёнинг Россияга «қарамлигини камайтириш» учун пул ажратади
Жаҳон9:33 | 6.10.22
АҚШ Марказий Осиёнинг Россияга «қарамлигини камайтириш» учун пул ажратади