Россия қирувчи самолётлари Финляндия ҳаво ҳудудини бузди

Россиянинг иккита MiG-31 қирувчи самолёти Финляндия кўрфазидаги Порвоо қирғоқ шаҳри яқинида Финляндия ҳаво ҳудудини бузди. Бу ҳақда «Al Jazeera» хабар берди.

Фото: «EPA-EFE»

Мудофаа вазирлигининг алоқа бўлими бошлиғи Кристиан Ваккури мазкур маълумотни тасдиқлаган. У самолёт Финляндия ҳаво ҳудудида икки дақиқа давомида бўлганини қўшимча қилган. Ҳодиса 18 август куни маҳаллий вақт билан соат 06:40 да содир бўлган ва самолётлар ғарбий томонга қараб кетган.

«Финляндия ҳаво ҳудудида гумон қилинган қоидабузарлик масофаси бир километрни ташкил этган», — деган Ваккури.

Финляндия ҳарбий-ҳаво кучлари ҳолат юзасидан «тезкор парвоз миссияси»ни жўнатган, улар MiG-31 самолётларини аниқлаган. Чегара қўшинлари ҳаво ҳудуди бузилиш юзасидан текширув бошлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Британия разведка самолёти унинг чегарасини бузганини маълум қилганди. Британия эса мазкур маълумотни рад этиб, ҳодиса қандай бўлганини очиқлаган.

Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Жамият22:02 | 27.9.22
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Жамият21:39 | 27.9.22
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Жамият21:00 | 27.9.22
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Жамият20:54 | 27.9.22
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Жамият20:13 | 27.9.22
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Эрондаги намойишларда 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Жаҳон19:23 | 27.9.22
Эрондаги намойишларда 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди