Россия ва Ўзбекистон хавфсизлик кенгаши котиблари музокара ўтказди

Тошкентда 18 август куни Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев ва Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби Виктор Махмудов музокара ўтказди. Бу ҳақда Россия Хавфсизлик кенгаши хабар берди.

Фото: Россия Хавфсизлик кенгаши

Учрашувда томонлар Россия–Ўзбекистон муносабатлари ривожланиб бораётганини айтиб, ҳамкорликни кенгайтириш бўйича ишлар давом этаётганини айтган. Россия ва Ўзбекистон махсус хизматлари, ҳарбий бошқармалари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва адлия идоралари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг кейинги режалари билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинган.

«Бир қатор минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашилган. Россия томони Ғарб давлатлари ва биринчи навбатда АҚШнинг Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ҳудудида кескинлик ўчоқларини яратиш истагидан хавотир билдирган», дейилган хабарда.

Суҳбат давомида Украинадаги вазият кўриб чиқилган. Патрушев Донецк ва Луганск ҳудудларида, шунингдек, Херсон, Запороже ва Харьков вилоятларида тинч ҳаёт ўрнатилиши ҳақида гапирган. Учрашув якунида Россия ва Ўзбекистоннинг кўп томонлама, жумладан, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доирасидаги ўзаро ҳамкорлиги, Ўзбекистоннинг ушбу ташкилотга раислигида режалаштирилган тадбирларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилган.

Аввалроқ Ўзбекистон Хавфсизлик кенгаши котиби Туркия ички ишлар вазири билан учрашгани маълум қилинганди.

Оиласи билан хайрлашаётган астронавт аёл, шаҳар ўртасидаги улкан мушук, автомобиль йўлига ўтириб олган намойишчи — бугун суратлари
Жамият23:52 | 6.10.22
Оиласи билан хайрлашаётган астронавт аёл, шаҳар ўртасидаги улкан мушук, автомобиль йўлига ўтириб олган намойишчи — бугун суратлари
«Uztelecom Starlink’дан кўра 4-5 баробар арзон ва тез интернетни исталган хонадонга олиб бориши мумкин» — Шерзод Шерматов
Жамият, Тошкент ш.23:13 | 6.10.22
«Uztelecom Starlink’дан кўра 4-5 баробар арзон ва тез интернетни исталган хонадонга олиб бориши мумкин» — Шерзод Шерматов
Россия Беларусга импорт ўрнини босиш учун 1,5 млрд доллар ажратди
Жаҳон22:51 | 6.10.22
Россия Беларусга импорт ўрнини босиш учун 1,5 млрд доллар ажратди
Қашқадарёда туман электр тармоқлари корхонаси ходими ток уриши оқибатида вафот этди
Жамият22:35 | 6.10.22
Қашқадарёда туман электр тармоқлари корхонаси ходими ток уриши оқибатида вафот этди
«Сафарбарликдан қочаётган россияликлар Европадан бошпана сўрашга ҳақли» — Meduza
Жаҳон22:04 | 6.10.22
«Сафарбарликдан қочаётган россияликлар Европадан бошпана сўрашга ҳақли» — Meduza
Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» дам олиш маскани қайта сотувга қўйилди
Жамият21:44 | 6.10.22
Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» дам олиш маскани қайта сотувга қўйилди