Саудия Арабистони ҳукуматини танқид қилган аёл 34 йилга қамалди

Саудиялик аёллар ҳуқуқлари ҳимоячиси Сальма ал-Шеҳаб твити сабабли 34 йилга қамалди. Бу ҳақда «CNN» хабар берди.

Салма ал-Шеҳаб
Фото: «CNN»

Маълум қилинишича, 33 ёшли Ал-Шеҳабга 34 йилга Саудия Арабистонидан ташқарига чиқиш тақиқланган. Аёл Буюк Британиядаги Лидс университетининг докторанти бўлиб, 2021 йил январь ойида ҳибсга олинган ва 265 кун давомида сўроқ қилинган. Аввалига у 2021 йил охирида олти йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган, бироқ ал-Шеҳабнинг апелляция аризасидан кейин бу муддат 34 йилга оширилган.

Давлат прокуратураси унга қарши «жамоат тартибини бузиш ва жамоатчилик хавфсизлиги, давлат барқарорлигига путур етказмоқчи бўлганларга ёрдам бериш, Twitter’да ёлғон маълумотларни ва миш-мишларни чоп этиш» айбловини қўйган.

Ал-Шеҳабнинг судга айтишича, у олдиндан огоҳлантирмасдан, бир неча ой давом этган терговга юборилган, бир кишилик камерада сақланган. Ҳужжатларда икки фарзанднинг онаси Ал-Шеҳаб суддан унинг болалари ва касал онасини парвариш қилиш зарурлигини ҳам инобатга олишни сўраган.

Таъкидланишича, ал-Шеҳаб ўзининг синглиси Лужайн ал-Хатлоулни қўллаб-қувватлагани учун ҳибсга олинган. Унинг Twitter’даги аккаунтида «Виждон маҳкумлари ва дунёнинг барча мазлумлари учун эркинлик» деб ёзилган твит мавжуд. АҚШ Давлат департаменти чоршанба куни ишни ўрганаётганини айтган.

«Аммо мен буни умумий масала деб айта оламан ва буни ҳеч қандай огоҳлантиришсиз ва қатъият билан айтишим мумкин: аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун сўз эркинлигидан фойдаланиш жиноят ҳисобланмаслиги керак», — деган Давлат департаменти матбуот котиби Нед Прайс.

Саудия Арабистони АҚШнинг бу мамлакат билан яқинда ўтказган алоқалари туфайли жасоратга эга бўлдими, деган саволга, Прайс «бизнинг келишувимиз инсон ҳуқуқлари кун тартибимизда муҳим ўрин тутишини аниқ кўрсатди», деб жавоб берган.

Аввалроқ Эрдўғонни танқид қилган турк мухолифатчиси умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинганди. Шунингдек, Рамзан Қодировни танқид қилган блогерни ўлдирган шахсга умрбод қамоқ жазоси тайинланган.

Ҳарбийлар билан селфи тушаётган вице-президент, Виндзордаги кийиклар подаси, тўфон келтирган талафотлар — бугун суратлари
Жаҳон23:58 | 30.9.22
Ҳарбийлар билан селфи тушаётган вице-президент, Виндзордаги кийиклар подаси, тўфон келтирган талафотлар — бугун суратлари
Apple Россиядаги аксарият ходимларини Қирғизистонга кўчирди
Жаҳон23:37 | 30.9.22
Apple Россиядаги аксарият ходимларини Қирғизистонга кўчирди
Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган икки аёлга суд ҳукми ўқилди
Жамият, Тошкент вил.23:06 | 30.9.22
Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган икки аёлга суд ҳукми ўқилди
Ўзбекистонга илк бор Техас штати савдо миссияси келади
Жаҳон22:35 | 30.9.22
Ўзбекистонга илк бор Техас штати савдо миссияси келади
АҚШ Сенати Украинага қўшимча 12,4 млрд долларлик ёрдам лойиҳасини маъқуллади
Жаҳон22:08 | 30.9.22
АҚШ Сенати Украинага қўшимча 12,4 млрд долларлик ёрдам лойиҳасини маъқуллади
Ўзбекистон ва Жаҳон банки ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича «йўл харитаси» қабул қилинади
Жамият21:42 | 30.9.22
Ўзбекистон ва Жаҳон банки ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича «йўл харитаси» қабул қилинади