Сирдарёда 10 минг долларга ўқишга киритишни ваъда қилган эркак ушланди

Сирдарё ва Бухоро вилоятларида ўқишга киритиб қўйиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди, деб хабар берди Бош прокуратура ҳузуридаги департамент.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент

Маълум қилинишича, департаментнинг Сардоба туман бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда Ф.Ш. исмли шахс бир фуқаро Ҳ.ни юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида Гулистон давлат университетига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 10 минг долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шунингдек, Олот туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Н.Ҳ. ва С.Б. исмли шахслар фуқаро З.нинг қизини Бухоро тиббиёт техникумига ўқишга киритиб қўйишни 800 долларга келишгани аниқланган. Улар шундан 400 долларни олган вақтида ушланган.

Тадбир давомида ушбу шахслар З.нинг тўнғич қизини ҳам техникумга ўқишга киритиб қўйиш эвазига 500 доллар долларини олгани аниқланиб, 200 долларни қайтарганлари процессуал тартибда расмийлаштирилган. Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ ДХХ икки вилоятда ўқишга киритиш ва ўқишни кўчириб беришни ваъда қилганларни ушлагани, Юридик университетига қизни ўқишга киритиш учун унинг отасидан 5000 доллар сўраган эркак қўлга олингани, Самарқанд давлат университети ўқитувчиси пора билан ушлангани тўғрисида хабар берилганди.

Ўзбекистонда 26 сентябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият7:07 | 26.9.22
Ўзбекистонда 26 сентябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
АҚШ Россияга ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимоли бўйича жавоб беришга ваъда берди
Жамият22:34 | 25.9.22
АҚШ Россияга ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимоли бўйича жавоб беришга ваъда берди
Росcияда кундан-кунга авж олаётган ҳарбий сафарбарликка қарши митинглар — фоторепортаж
Жамият21:24 | 25.9.22
Росcияда кундан-кунга авж олаётган ҳарбий сафарбарликка қарши митинглар — фоторепортаж
Хориждан ўқишини кўчиришга ариза топширган 6 ярим минг нафар тиббиёт йўналиши талабасининг аризаси рад этилди
Жамият20:21 | 25.9.22
Хориждан ўқишини кўчиришга ариза топширган 6 ярим минг нафар тиббиёт йўналиши талабасининг аризаси рад этилди
Тошкентда Шарқшунослик университетининг янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди
Жамият, Тошкент ш.20:19 | 25.9.22
Тошкентда Шарқшунослик университетининг янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди
Ëқутистонда аёллар ҳарбий сафарбарликка қарши норозилик намойиши ўтказди — видео
Жамият19:15 | 25.9.22
Ëқутистонда аёллар ҳарбий сафарбарликка қарши норозилик намойиши ўтказди — видео