Тошкент метрополитенида сентябрдан бошлаб поездлар интервали қисқаради

Тошкент метрополитенида поездлар ҳаракати оралиқ интервалини қисқартириш мақсадида Россиядан 14 та янги ҳаракат таркиби олиб келинади. Бу ҳақда АОКАда Транспорт вазирлиги, «Тошкент метрополитени» ДУК раҳбарияти ва мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, 2021 йилнинг ўтган даврига нисбатан ҳозирги вақтда йўловчилар сони 150-200 мингга ортган. Кунлик йўловчилар сони эса 450-480 мингни ташкил қилмоқда.

Юқоридаги рақамлар асососида хулоса қилинганда 2022 йилнинг сентябрь ойидан метро хизматидан фойдаланувчи йўловчиларнинг сони 500 минг нафардан ортиши кутилмоқда.

Шунга кўра, поездлар ҳаракатининг оралиқ интервали эрталабги тиғиз вақтларда (07:30 дан 09:30 га қадар) «Чилонзор» йўналишида 2,5-3 дақиқа, «Ўзбекистон» йўналишида 3,5-4 дақиқа, «Юнусобод» йўналишида эса 5-6 дақиқа этиб белгиланади.

«Платформадаги тирбандликни олдини олиш ва хавфсизликни таъминлаш мақсадида йўловчилар оқими кўп бўлган бекатларда метрополитенда хизмат олиб борувчи ички ишлар органлари ходимлари томонидан йўловчиларнинг бекатларга кириш тартиби назоратга олинади», — дейилади хабарда.

Аввалроқ Хитойдан Ўзбекистонга янги темир йўл йўналишида юк поезди жўнаб кетгани, Ўзбекистон Испаниядан яна 4 та тезюрар электропоезд сотиб олиши тўғрисида хабар берилганди.

Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Жамият21:00 | 27.9.22
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Жамият20:54 | 27.9.22
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Жамият20:13 | 27.9.22
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Эрондаги намойишларда 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Жаҳон19:23 | 27.9.22
Эрондаги намойишларда 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Соатига 30 километр тезликда ҳаракатланувчи автомобиллар ва 15 дақиқалик шаҳар концепцияси: пиёда сайр қилиш учун идеал шаҳар Париж ҳақида
Жамият19:19 | 27.9.22
Соатига 30 километр тезликда ҳаракатланувчи автомобиллар ва 15 дақиқалик шаҳар концепцияси: пиёда сайр қилиш учун идеал шаҳар Париж ҳақида
Наманганда руҳий носоғлом шахс автомобилни олиб қочди
Жамият, Наманган18:31 | 27.9.22
Наманганда руҳий носоғлом шахс автомобилни олиб қочди