Тошкент вилоятида номаълум йиртқич уй ҳайвонларига ҳужум қилаётгани айтилди — видео

Тошкент вилояти Паркент туманида жойлашган «Заркент» МФЙда номаълум йиртқич уй ҳайвонларига ҳужум қилмоқда. Бу ҳақда «Milliy» телеканалининг «Миллар» информацион дастурида маълум қилинди.

Кадр: Telegram

Маҳаллла фуқароларининг сўзларига кўра, йиртқич сабаб аёллар кечаси ҳатто ташқарига чиқишга қўрқмоқда. «Ҳайвон сўйилиб, фақат жигари ва юраги еб кетиляпти. Воқеа жойига бориб кўрсак, ерда қон йўқ», — дейди қишлоқ аҳолисидан бири.

Таъкидланишича, мазкур йиртқич одамларга ҳам ташланмоқда. Бироқ унинг ҳужумига учраган фуқаро бу ҳақида гапиришни истамаган.

«Янгиобод» МФЙ раиси Баҳодир Ашурувнинг айтишича, бу бўйича унга учта мурожаат келиб тушган. Раис бу ҳақида туман раҳбарияти, ИИБни огоҳлантирган. Вакиллар воқеа жойига келиб, ўрганиш ишларини амалга оширган. Овчилар билан эрталабгача навбатчилик ташкил этилган, бироқ йиртқич ушланмаган.

Паркент тумани «Овчилик» жамияти раиси бу чиябўри бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг май ойида Қашқадарёда қўй-кўзиларни бўғизлаб кетган номаълум ҳайвон ўлдирилганди. Маҳаллий аҳоли тинчини бузиб, мол-мулкига зарар етказган ҳайвон ўрганилганда Чиябўри йиртқичлар туркумига кирувчи итсимонлар оиласига мансуб сутэмизувчи ҳайвон экани маълум бўлган эди.

Тошкентда сохта маълумотлар билан банкдан 2,5 млрд сўм кредит олганлар аниқланди
Жамият13:53 | 28.9.22
Тошкентда сохта маълумотлар билан банкдан 2,5 млрд сўм кредит олганлар аниқланди
Олий суд ноҳақ айбланган фуқаронинг ҳуқуқларини тиклаб берди
Жамият13:53 | 28.9.22
Олий суд ноҳақ айбланган фуқаронинг ҳуқуқларини тиклаб берди
Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 2 трлн сўм ажратилади
Жамият13:31 | 28.9.22
Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 2 трлн сўм ажратилади
Россияликлар орасида Ўзбекистонда квартираларни ижарага олишга қизиқиш ортди
Жамият13:13 | 28.9.22
Россияликлар орасида Ўзбекистонда квартираларни ижарага олишга қизиқиш ортди
Бухорода ўзини поезд тагига ташлаган 38 ёшли аёл тўғрисида қўшимча маълумот берилди
Бухоро, Жамият12:48 | 28.9.22
Бухорода ўзини поезд тагига ташлаган 38 ёшли аёл тўғрисида қўшимча маълумот берилди
Эркинжон Турдимовдан Хушнудбек Худойбердиевгача: туризм фидойилари тақдирланди
Жамият12:31 | 28.9.22
Эркинжон Турдимовдан Хушнудбек Худойбердиевгача: туризм фидойилари тақдирланди