Тошкентда 2022 йилда бир кишида куйдирги касаллиги аниқлангани маълум бўлди

Тошкент шаҳрида 2022 йилнинг шу даврига қадар куйдиргига чалинганликда гумонланган 10 кишининг 1 нафарида касаллик тасдиқланди. Бу ҳақда эпидемиолог Лола Умарова «Yoshlar» телеканали «Yangi davr» кўрсатувига берган интервьюсида маълум қилди.

Кадр: Telegram / @Yangidavr_rasmiy

Қайд этилишича, касаллик Юнусобод туманида яшовчи фуқарода аниқланган. 2021 йилда эса 30 киши куйдиргида гумонланиб, уларнинг 10 нафарида касаллик тасдиқланган.

Маълумотларга кўра, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Санитария-эпидемиология хизмати вакиллари ва шаҳар Ветеринария бошқармаси ходимлари бошчилигида Тошкент шаҳар Учтепа тумани 26-оилавий поликлиникасида касалликнинг келиб чиқиши, тарқалиши ва олдини олиш юзасидан тадбир ўтказилган.

Айтилишича, куйдирги асосан йирик ва майда шохли чорва моллари, қора моллар, қўй, эчки, от, туя ва одамларда учрайдиган юқумли касаллик бўлиб, касалланган ҳайвонни сўйиш, терисини шилиш гўштини майдалаш мумкин эмас.

Шунингдек, касаллик ўта юқумли бўлиб, ҳайвондан ҳайвонга, ҳайвондан эса одамга юқади, аммо одамдан одамга юқмайди. Куйдирги йилнинг тўрт фаслида ҳам учрайди аммо кўпроқ ёз ва баҳор ойларида кенг тарқалади.

Бунинг сабаби эса баҳорда ёмғир ва сел сувларининг ер юза қатламини ювиб кетиши, қурилиш қазиш ва таъмирлаш ишлари натижасида пастки қатламдаги спорали микроблар ернинг юза қатламига чиқиб қолиб, ҳайвонларга сув, ўт ва бошқа йўллар билан юқиши ҳисобланади.

Ўқув машғулотида куйдирги билан гумонланиб келган беморларга дастлаб қандай биринчи ёрдам кўрсатиш кераклиги ўргатилган. Келган беморларда куйдирги асосан юзаки яра, бўйин юз соҳалари, қўл ва бармоқларда бўлиши мумкин. Касаллик кўп ҳолларда эркакларда, қассоб, чўпон, ветеринар ва гўшт сотувчиларида кўп учраши таъкидланган.

Эслатиб ўтамиз, 3 август куни Наманган вилоятининг Чортоқ туманида куйдирги касаллигининг тарқалишини олдини олишга қаратилган махсус ўқув машқлари ўтказилганди. Ўқув машқи тумандаги кушхонада ўтказилган. Тадбир якунида туман ҳокими Анвар Отахожаев бошчилигида машқ иштирокчилари «Султон Увайс Қароний» зиёратгоҳига борган.

Президент тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини янада кенгайтиришга доир фармонни имзолади
Жамият19:07 | 1.10.22
Президент тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини янада кенгайтиришга доир фармонни имзолади
Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Жамият18:32 | 1.10.22
Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Жамият17:45 | 1.10.22
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Азиз Абдуҳакимов Tourism EXPO Japan 2022 вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди
Жамият17:14 | 1.10.22
Азиз Абдуҳакимов Tourism EXPO Japan 2022 вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди
Тошкентда номаълум шахслар мушукнинг юнгини олиб, мўйловларини қирқиб ташлади
Жамият16:28 | 1.10.22
Тошкентда номаълум шахслар мушукнинг юнгини олиб, мўйловларини қирқиб ташлади
Ўзбекистон ТИВ Кобулдаги портлаш юзасидан баёнот берди
Жамият15:34 | 1.10.22
Ўзбекистон ТИВ Кобулдаги портлаш юзасидан баёнот берди