Тошкентда куйдирги касаллиги тарқалгани рад этилди

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Тошкент шаҳрида куйдирги касаллиги тарқалгани тўғрисидаги хабарларга муносабат билдирди.

Кадр: Telegram / @Yangidavr_rasmiy

Аввалроқ эпидемиолог Лола Умарова «Yoshlar» телеканали «Yangi davr» кўрсатувига берган интервьюсида Тошкент шаҳрида 2022 йилнинг шу даврига қадар куйдиргига чалинганликда гумонланган 10 кишининг 1 нафарида касаллик тасдиқланганини маълум қилганди.

Қайд этилишича, Тошкент шаҳрида 1-20 август кунлари «Куйдирги касаллигини табиий ўчоқларидан келиб чиқиши ва тарқалишини олдини олиш» мавзусида кўргазмали махсус-тактик ўқув машқи ўтказиш режалаштирилган. Ушбу буйруқнинг ижросини таъминлаш мақсадида 16 август куни Учтепа туманидаги 26-сонли оилавий поликлиника қошида Тошкент шаҳар ДПМлари тиббиёт ходимлари ҳамда санитария эпидемиология хизмати мутахассисларини куйдирги касаллиги бўйича билим савияси ва амалий кўникмаларини ошириш мақсадида кўргазмали махсус тактик-ўқув машқи ўтказилган.

Мазкур ўқув машқу Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг Тошкент шаҳар бошқармаси ва туман бўлимлари, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси ва шаҳар ветеринария бошқармаси билан ҳамкорликда ташкил этилган.

Унда 81 нафардан ортиқ соҳа мутахассислари қатнашган. Иштирокчиларга куйдирги касаллигининг олдини олиш юзасидан эслатмалар тарқатилган.

«18 август куни ‘Yoshlarʼ телеканалининг ‘Yangi davr’ информацион дастурида ҳам ушбу тактик-ўқув машқи юзасидан лавҳа намойиш этилган. Лавҳада соҳа мутахассиси томонидан берилган интервьюда куйдирги касаллигининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлари ва шаҳардаги эпидемик вазият юзасидан маълумот берилган», — дейилади муносабатда.

Хизмат мазкур маълумот ўқув-тактик машғулот учун берилгани, 2022 йилда Тошкент шаҳрида куйдирги касаллиги қайд этилмаганини маълум қилади.

Эслатиб ўтамиз, 3 август куни Наманган вилоятининг Чортоқ туманида куйдирги касаллигининг тарқалишини олдини олишга қаратилган махсус ўқув машқлари ўтказилганди. Ўқув машқи тумандаги кушхонада ўтказилган. Тадбир якунида туман ҳокими Анвар Отахожаев бошчилигида машқ иштирокчилари «Султон Увайс Қароний» зиёратгоҳига борган.

Қутқарув кемасида баскетбол ўйнаётган муҳожирлар, намойишларни бостираётган ҳарбийлар, карантиндаги шаҳар — бугун суратлари
Жаҳон23:34 | 24.9.22
Қутқарув кемасида баскетбол ўйнаётган муҳожирлар, намойишларни бостираётган ҳарбийлар, карантиндаги шаҳар — бугун суратлари
Тожикистон Бош прокуратураси қирғиз ҳарбийлари ва фуқароларига нисбатан жиноий иш қўзғатди
Жаҳон22:25 | 24.9.22
Тожикистон Бош прокуратураси қирғиз ҳарбийлари ва фуқароларига нисбатан жиноий иш қўзғатди
Бугун оқшоми. Украиналик хакерлар ҳужумига учраётган «Мир», 60 ёшида талаба бўлган маҳалла раиси, «сафарбарлик»ка қарши намойишлар
Жамият, Жаҳон21:00 | 24.9.22
Бугун оқшоми. Украиналик хакерлар ҳужумига учраётган «Мир», 60 ёшида талаба бўлган маҳалла раиси, «сафарбарлик»ка қарши намойишлар
Бухорода олти тонна пахтани яширин равишда олиб кетаётган шахслар ушланди
Жамият20:35 | 24.9.22
Бухорода олти тонна пахтани яширин равишда олиб кетаётган шахслар ушланди
Путин сафарбарлик юзасидан янги қонун имзолади
Жаҳон20:14 | 24.9.22
Путин сафарбарлик юзасидан янги қонун имзолади
Туркия БМТ Хавфсизлик кенгашининг вето қўйиш ҳуқуқини бекор қилиш таклифи билан чиқди
Жаҳон19:42 | 24.9.22
Туркия БМТ Хавфсизлик кенгашининг вето қўйиш ҳуқуқини бекор қилиш таклифи билан чиқди