Тошкентдаги мактабда 9–12 ёшли қизларга уятсиз ҳаракатлар содир этган психологга суд ҳукми ўқилди

Тошкент шаҳри Миробод туманидаги 158-сонли мактабда психолог ўқувчи қизларга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар содир этгани маълум қилинганди. «NeMolchi.uz» эркакка нисбатан суд ҳукми ўқилганини маълум қилди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълумотларга кўра, Жиноят ишлари бўйича Миробод туман суди  3 ва 5-синф ўқувчиларига нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар содир этган мактаб психологига нисбатан 19 август куни ҳукм чиқарган.

Унга кўра, эркакка Жиноят кодексининг 129-моддаси 1-қисмида (Ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш) назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, 2 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланган.

Аввалроқ Ўзбекистонда болаларга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар учун жазо кучайтирилиши хабар қилинганди. Шунингдек, Тошкент метрополитенида 13 ёшли қизга номақбул ҳаракатлар қилган эркакка жиноят иши очилган.

Шуҳрат Абдураҳмонов «Янги Андижон»да ногиронлар учун яратилган шароитни қурувчиларнинг ўзида синаб кўрди — видео
Медиа, Янгиликлар12:53 | 30.11.22
Шуҳрат Абдураҳмонов «Янги Андижон»да ногиронлар учун яратилган шароитни қурувчиларнинг ўзида синаб кўрди — видео
Тошкент ерусти метросининг 19 та бекати номи ўзгаради
Янгиликлар12:36 | 30.11.22
Тошкент ерусти метросининг 19 та бекати номи ўзгаради
Ўзбекистонда декабрь бошидан ҳаво кескин совийди
Янгиликлар12:09 | 30.11.22
Ўзбекистонда декабрь бошидан ҳаво кескин совийди
Тошкентда ЙПХ ходимларидан қочган Nexia ариққа тушиб кетди — видео
Медиа, Янгиликлар11:45 | 30.11.22
Тошкентда ЙПХ ходимларидан қочган Nexia ариққа тушиб кетди — видео
Тошкентнинг қатор кўчаларида ҳаракат вақтинча чекланди
Янгиликлар11:28 | 30.11.22
Тошкентнинг қатор кўчаларида ҳаракат вақтинча чекланди
Тошкентда чақирув бўйича борган профилактика инспектори ўлдирилди
Янгиликлар11:04 | 30.11.22
Тошкентда чақирув бўйича борган профилактика инспектори ўлдирилди