Йилига 500 мингта автомобиль: «UzAuto Motors» ишлаб чиқариш ҳажмини кескин оширади

«General Motors» 2023 йилда «UzAuto Motors» заводи автомобиль ишлаб чиқариш ҳажмини 500 000 донагача оширишга кўмаклашади.

Ишончли манбаларнинг келтиришича, Ўзбекистон делегацияси АҚШда «General Motors» концерни билан музокаралар олиб борган.

Томонлар ҳамкорликни фаоллаштириш ва «UzAuto Motors»нинг 3 та заводида 2023 йил охиригача автомобиль ишлаб чиқариш ҳажмини бир ярим баробарга –500 минг донагача оширишга келишишди.

Ушбу режаларнинг амалга оширилишини назорат қилиш мақсадида «Ўзавтосаноат» АЖ раҳбари Шавкат Умурзаков ва бошқа соҳа раҳбарлари Асака шаҳрига жўнаб кетишди.

Генерал Моторс микрочип қисмларини: бошқарув микросхемалари ва Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган борт электроникаларининг узлуксиз етказиб берилишини таъминлашга ёрдам беради.

Жорий йилнинг февраль ойида Шавкат Мирзиёев бошчилигида ўтказилган йиғилишда йилнинг дастлабки 6 ойлигида 160 000 автомобиль ишлаб чиқариш, йил сўнггида эса 275 минг дона автомобиль ишлаб чиқариш имконини берувчи зарур бўлган бутловчи қисмларни етказиб берилишини таъминлаш топшириғи берилганди.

Бироқ завод режалари бу кўрсаткичлардан ошиб кетди: бу йилда «UzAuto Motors» Асака ва Питнакдаги заводларида 340 000 дона автомобиль ишлаб чиқаришни режалаштирган эди. Ушбу ишлаб чиқариш ҳажми «UzAuto Motors» учун рекорд кўрсаткичдир: заводнинг лойиҳавий қуввати йилига 250 000 автомобилни ташкил этади.

Ишлаб чиқариш ҳажмининг ошиши автомобиль учун навбатларни қисқариш имконини беради, аммо янги лойиҳани амалга ошириш муддати ҳали расман эълон қилинмаган. Мутахассисларнинг фикрига кўра, йилига 500 000 дона автомобиль ишлаб чиқариш жуда амбицияли ва деярли ҳаёлий вазифага ўхшайди. Бундан ташқари, манба йилига ярим миллион автомобиль ишлаб чиқариш вазифаси 2023 йил охирида бажарилиши кераклигини таъкидлайди.

Эслатиб ўтамиз, бу йил «UzAuto Motors» иккита янги — Chevrolet Tracker ва Chevrolet Onix моделлари ишлаб чиқаришни йўлга қўяди. Ушбу автомобиль моделларни ишлаб чиқариш ҳажми йилига 190 минг дона режалаштирилган.

Эҳтимол, бошқа янги моделларни ишлаб чиқариш орқали ҳам рекорд ҳажмларга эришиш мумкин.

Ёнаётган баррикада, намойишга чиққан истеъфодаги ҳарбийлар, Таиланддаги ноодатий фестиваль — бугун суратлари
Жамият23:37 | 27.9.22
Ёнаётган баррикада, намойишга чиққан истеъфодаги ҳарбийлар, Таиланддаги ноодатий фестиваль — бугун суратлари
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Жамият22:02 | 27.9.22
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Жамият21:39 | 27.9.22
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Жамият21:00 | 27.9.22
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Жамият20:54 | 27.9.22
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Жамият20:13 | 27.9.22
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди